YouTube видеохостинги тарихида биринчи бор видео остига ёзилган изоҳ миллионта лайк тўплади. Бу ҳақда Сет Эверман исмли фойдаланувчи Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
У Билли Айлишнинг «Bad Guy» қўшиғи остига «кал йигит» (I’m the bald guy) деб ёзиб қолдирган. Рекордни ўрнатишга беш ой керак бўлди.
Ҳозирда изоҳга қўйилган лайклар сони 1,1 миллионга етган.
Апрель ойида Эверман «Bad Guy» қўшиғига пародия ишлаган. У мусиқий асбоблар ўрнига синтезатор, шунингдек, това, идиш ювиш чўткаси, ёстиқ, вентилятор ва эски ўйин приставкасидан фойдаланган эди.
Изоҳ (0)