Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан 12 октябрь, шанба куни ҳудудий иш юритувидаги ижро ҳужжатлари асосида давлат даромадига ўтказилган мол-мулклар ва товар-моддий бойликларни реализация қилиш учун «Фарҳод» деҳқон бозори ҳудудида савдо ярмаркалари ташкил этилди.
Бюро матбуот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, савдо ярмаркасида жами 560 миллион сўмдан ортиқ мол-мулклар савдога қўйилган. Ҳозирча 42 миллион сўмлик маҳсулотлар сотилган.
Изоҳ (0)