Давлат солиқ қўмитасининг 235 нафар ходими ўз ташаббуслари билан Чиноз туманидаги «Абдусатторов Абдуқаҳҳор» фермер хўжалиги майдонида пахта теримида иштирок этди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, қўмита ходимлари 9,4 тоннадан кўпроқ пахта терди. Фаоллиги билан ажралиб турган теримчилар қўмита раҳбарияти томонидан эсдалик совғалар билан рағбатлантирди.
Изоҳ (0)