Учқудуқда 5-қават балконида осилиб қолган 8 ёшли болани Фавқулотда вазиятлар бошқармаси ходимлари қутқарди. Бу ҳақда «Дарё»га Навоий вилояти ФВБ хабар берди.
Маълум бўлишича, Учқудуқ туманидаги 6-Ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмига 9 октябрь куни соат 18:28 да фуқаро А.А. қўнғироқ қилиб, тумандаги «Чўл-гули» кўчасидаги кўп қақватли уйнинг 5-қаватидаги балконда 8 ёшли бола осилиб қолгани ҳақида хабар берган. Соат 18:31да воқеа жойига 1та автоэкипаж етиб боради.
Қутқарувчилар махсус сурилма нарвонни 3 қаватга ўрнатиб, 4 ва 5 қаватга ишғол қилиш нарвонини қўйишади. Шундан сўнг нарвонда бўлим бошлиғи В.Ш.Юлдашев кўтарилиб, болани балкон деразасидан уйига олиб кириб, ота-онасига топширган.
Изоҳ (0)