• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзгидромет Тошкентда ҳаво ифлосланишини мониторинг қилиш натижаларини эълон қилди

    Ўзбекистонда атмосфера ҳавосининг зарарли моддалар билан ифлосланиши устидан кузатувлар 25 та шаҳарда 63 стационар пунктда олиб борилади. Кузатув нуқталаридан олинган маълумотлар республика бўйича умуман атмосфера ҳавосининг ўртача ифлосланиш даражаси тўғрисида хулоса қилишга имкон беради, деб ёзади Ўзгидромет.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси кузатувлари шаҳарнинг 8 та туманида жойлашган 13 та кузатув пунктида амалга оширилади. Шаҳар хусусиятларини эътиборга олиб ҳаво ифлосланиши тўғрисида маълумотга эга бўлиш мақсадида бу пунктлар турли функсионал зоналарда, яъни тураржой, саноат, автомобиль йўллари олдида жойлашган.

    Атмосфера ҳавоси ифлосланиши чанг, олтингугурт диоксиди, азот диоксиди, азот оксиди, карбонат ангидрид, фенол, фторли водород, аммиак, формалдегид, оғир металлар кўрсаткичлари бўйича аниқланади. Бунинг учун кузатув постларида якшанбадан ташқари ҳар куни соат 7:00, 13:00, 19:00 да ҳаво намуналари олинади.

    Ҳаводаги асосий ифлослантирувчи моддалар — чанг, углерод оксиди, азот диоксиди, олтингугурт диоксиди ва аммиакдир. Уларнинг ўртача йиллик концентрациялари айрим ойларда рухсат этилган меъёрлардан ортиб кетади.

    Атмосфера ҳавоси ифлосланиш даражасининг интеграл кўрсаткичи — бу атмосферанинг ифлосланиш индексидир (АИИ). У энг кўп миқдорда мавжуд бўлган 5 та модда бўйича ҳисобланади. Атмосферанинг ифлосланиш индекси кузатувлар олиб борилаётган муайян аҳоли пунктларидаги атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасини баҳолаш учун қулай санитар-гигиэник кўрсаткич ҳисобланади.

    Агар биз 20 йил ичида Тошкент шаҳри учун ифлосланиш даражаси ўзгаришларини кўриб чиқсак, 1990 йилларга нисбатан охирги 10 йил ичида умуман олганда Тошкент бўйича ифлосланиш даражаси пасайганини кўрамиз (қуйидаги жадвалга қаранг).

    1992 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси ифлосланиши динамикаси (АИИ)

    Фото: Ўзгидромет

    Фото: Ўзгидромет

    Маълумот учун, агар атмосферанинг 5 та модда билан умумий ифлосланиш индекси 14 дан ошса, ҳавонинг ифлосланиш даражаси жуда юқори, агар 14>ИЗА>7 бўлса — юқори, 7>ИЗА>5 бўлса — ошган, ИЗА <5 бўлса — паст ҳисобланади.

    Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси стационар ва кўчма манбалардан ажралиб чиқадиган зарарли моддалар миқдорига боғлиқ. Ҳавога зарарли моддалар чиқарадиган асосий манбалар автотранспорт, саноат корхоналари, қозонхоналар, металлургия корхоналаридир.

    Масалан, Ўзгидрометнинг стационар пунктлари жойлашган Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида азот диоксиди, углерод оксиди, Яшнобод туманида чанг, углерод оксиди, азот оксиди, Мирзо Улуғбек туманида кўпроқ чанг, азот ва углерод диоксидлари, Чилонзорда азот диоксиди, Миробод туманида фенол, азот диоксиди, Сергелида формалдегид ва азот диоксиди бир марталик максимал миқдори рухсат этилган меъёрлардан юқорилиги қайд этилади.

    Атмосферада зарарли моддаларнинг тўпланишида шунингдек табиий-иқлимий шароитларнинг (тез-тез кузатиб туриладиган инверсия жараёнлари, атмосферадаги шамолсизлик) ва табиий хусусиятларнинг (қуруқ иқлим, гилли тупроқ ва бошқалар) ҳам ўрни бор.

    Кузатув жараёнининг техник имкониятларини яхшилаш мақсадида жорий эҳтиёжларга қараб онлайн тартибда кузатувлар олиб бориш учун автоматик станциялар ўрнатиш зарур. Ҳозирда Ўзгидрометда амалга оширилаётган Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича қарорига мувофиқ, марказ кузатув тармоғини модернизациялаш, хусусан, ифлосланишни кузатиш тизимини яхшилаш учун грант маблағлар ҳисобига замонавий автоматик станциялар ўрнатиш кўзда тутилган, дейилади хабарда.

    12.10.2019, 09:51   Изоҳ (0)   16822
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди

    12.10.2019, 09:27

    Ўзбекистонда нон нархи 40—45 фоизга ошади

    12.10.2019, 09:03

    Хоразмнинг Хонқа туманида серқатнов йўллардан хирмон сифатида фойдаланилмоқда

    12.10.2019, 08:48

    Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани миришкорларига автомобиллар совға қилинди

    12.10.2019, 08:26

    Сенат она сути билан озиқлантириш ҳақидаги қонунни маъқуллади

    12.10.2019, 08:02

    Марказий банк хусусий валюта айирбошлаш шохобчаларининг мавжуд эмаслигига изоҳ берди

    12.10.2019, 07:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.