• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда нон нархи 40—45 фоизга ошади

    Ўзбекистон ҳукумати буғдой ва ун нархини либераллаштиришга қарор қилди. Эндиликда давлат фермерлардан ва донни қайта ишлаш корхоналаридан дон сотиб олиш нархини сунъий равишда ушлаб турмайди. Натижада яқин вақт ичида ноннинг нархи 1500 сўмга ошиши кутилмоқда.

    Фото: «Aniq.uz»

    Фото: «Aniq.uz»

    Давлат харидлари бўйича фермерларнинг ғалласига паст нарх белгиланиши, унинг арзон баҳода сотилиши фермерлар ва дон корхоналарига иқтисодий зарар келтирмоқда, бу ҳолат ғалла ҳосилдорлигини оширишга рағбатлантирмаслигини айтиб, Олий Мажлис ва ҳукуматга мурожаат қилган эди.

    Шунингдек, давлат донни қайта ишлаш корхоналарини фермерлардан 1 килограмми 1430 сўм буғдой сотиб олишга, кейин ишлаб чиқарилган унни давлат нархида – 1 килограмми 1400 сўмдан сотиш бўйича мажбурият юклаган. Дон нархининг кўтарилиши эвазига, корхоналар зарар кўради ва фермерлар билан ҳисоб-китоб қила олмайди.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фермерларнинг дон нархини ошириш бўйича қилган мурожаатини ўрганиб чиқиш учун ишчи гуруҳ тузилгани айтилганди. Ўрганиш натижасида нархни либераллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиши кутилган.

    Шунингдек, давлат нархида ун ишлаб чиқарувчиларнинг айтишича, айни вақтда уннинг 1 килограмми таннархи 2200—2400 сўмни ташкил қилади. Бироқ улар унни 1400 сўмдан сотиш мажбуриятини олган.

    Ун нархининг либераллаштирилиши натижасида уннинг бир килограмми нархи 2000—2500 сўмгача кўтарилиши мумкин. Нон ишлаб чиқарувчиларнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, нон нархи 40—45 фоизга ошиши мумкин. Ҳозирда буханка ноннинг улгуржи нархи 1000 сўмни ташкил қилади. Дўконда эса 1100 сўмдан сотилмоқда.

    «Ҳукумат дон ва ун нархини либераллаштиришга қарор қилди. Ҳа, бу буханка ноннининг 1500 сўмгача ошишига олиб келади. Аммо бюджет кам таъминланган ва кўп болали оилаларнинг харажатларини қоплайди – улар қарийб 2 миллион кишини ташкил қилади. Ҳар бир оилага ҳар ойда нон сотиб олиш учун 50 минг сўмдан маблағ ажратилади», — дейилади хабарда.

    Ҳозирда ҳукумат нон учун сарф-харажатларни қоплаш учун ойига қарийб 1,6 миллион кишига 22,5 минг сўм тўламоқда. Компенсация нархини 50 минг сўмга оширишга қарор қилинган. Шунингдек, кўп болали оилалар (3 дан ортиқ болали оилалар) учун компенсация беришга келишилган. Шу тариқа компенсация оладиган одамлар сони 1,9—2 миллионга етади.

    Мавзуга доир: «Ўздонмаҳсулот»нинг фермер хўжаликларидан қарзи борлиги ва уни тўлашга имкони йўқлиги маълум қилинди

    Эслатиб ўтамиз, ноннинг нархи охирги марта 2018 йил сентябрь охирида 1100 сўмга кўтарилганди. Бундан олдин нон нархи қарийб 5 йил давомида 600 сўм қилиб ушлаб турилганди. Ўзбекистонда маҳаллий ундан қолипли нон ишлаб чиқарувчилар 2020 йилнинг 1 июлидан ҚҚСдан озод этилган.

    12.10.2019, 09:03   Изоҳ (0)   131400
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хоразмнинг Хонқа туманида серқатнов йўллардан хирмон сифатида фойдаланилмоқда

    12.10.2019, 08:48

    Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани миришкорларига автомобиллар совға қилинди

    12.10.2019, 08:26

    Сенат она сути билан озиқлантириш ҳақидаги қонунни маъқуллади

    12.10.2019, 08:02

    Марказий банк хусусий валюта айирбошлаш шохобчаларининг мавжуд эмаслигига изоҳ берди

    12.10.2019, 07:43

    Комил Алламжонов: Ўзбек матбуоти ҳақиқий 4-ҳокимият бўлишига ҳали вақт керак

    12.10.2019, 06:42

    Бўстонлиқда янги солиқ режими жорий этилиши мумкин

    12.10.2019, 04:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25

    “Истанбул Россия ва Украина тинчлик музокараларининг учинчи раундини ўтказишга тайёр” — Туркия 

    Дунё | 28 июн, 21:05

    Суперлига. “Навбаҳор” Наманганда “Машъал”га жавобсиз олтита гол урди

    Спорт | 28 июн, 21:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.