Шавкат Мирзиёев МДҲнинг навбатдаги саммитида иштирок этиб, Тошкентга қайтиб келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Саммитда МДҲга 2020 йилда раислик Ўзбекистонга ўтиши тўғрисида қарор қабул қилинди, қатор ҳужжатлар имзоланди.
Ўзбекистон Президенти, шунингдек, Туркманистон, Молдова, Тожикистон президентлари ва Арманистон бош вазири билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида 11 октябрь куни МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. Унда нутқ сўзлаган Шавкат Мирзиёев МДҲ доирасида кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини қайд этган ҳамда шерикликнинг истиқболли йўналишларига алоҳида эътибор қаратган.
Изоҳ (0)