Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавўшўғли Суриянинг амалдаги ҳукумати билан музокаралар ўтказилиши мумкинлигини инкор этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
«Сурияда миллионлаб аҳоли вакилларини қирган одамлар билан нимани муҳокама қиламиз? Президент Башар Асад ҳукумати Сурияни бирлаштира олмайди», — дея CNN Турк журналистининг Россиянинг Дамашқ ва Анқара ўртасида мулоқот ташкил қилишга тайёрлиги юзасидан берган саволига жавоб қайтарган вазир.
Мавзуга доир: Эрдўғон Туркиянинг Сурияда ҳарбий ҳаракатларни амалга оширишга ҳақи борлигини таъкидлади
Туркия ҳамда Сурия ўртасидаги дипломатик муносабатларга 2011 йилда барҳам берилган, шундан буён мамлакат сиёсатчилари Дамашқ билан бу борадаги алоқалар қайта тикланмаслигини таъкидлаб келади.
Мавзуга доир:
- Европа Иттифоқи Туркияни курдларга қарши ўтказилаётган операцияни тўхтатишга чақирди
- Миср ва Ироқ Туркиянинг Суриядаги ҳарбий ҳаракатларига тўсқинлик қилмоқчи
- Эрон Туркиянинг Сурияда ҳарбий ҳаракатларни амалга ошираётганига қарши чиқди
- Сурия террорчиларга қарши кураш учун Эронга миннатдорчилик билдирди
Изоҳ (0)