Бишкекдаги Первомайский туман судида Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев иши бўйича суд мажлиси бошланди.
Жараённи кузатиш учун келган маҳаллий журналистлар суд ҳудудига киритилмаяпти, дея хабар берди «24.kg».
Милиция ходимлари журналистларнинг нима сабабдан суд мажлисига киритилмаётганига аниқ сабаб келтирмаган. Уларнинг сўзларига кўра, суд жараёни ёпиқ тарзда ўтказилиши белгиланган.
Алмазбек Атамбаев ўта оғир жиноятларни содир этганликда, жумладан ҳуқуқ тартибот идораларига нисбатан зўравонлик, қотиллик, одамларни гаровга олиш, оммавий тўполонлар содир этиш, коррупция ҳолатлари бўйича айбланмоқда. Унга нисбатан 26 октябрга қадар қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Изоҳ (0)