Украина президенти Владимир Зеленскийнинг биринчи кенг кўламли матбуот анжумани 14 соат давом этди. 300 нафар журналист иштирок этган анжуманда Зеленский 500 дан ортиқ саволларга жавоб қайтарди, деб хабар беради «Коммерсантъ».
«Барчасига жавоб бердим. Айрим саволларга улар хоҳлагандек бўлмаса ҳам, очиқ ва самимий жавоб қайтардим. Тўғрисини айтаман — чарчадим», — деб ёзади Зеленский ўзининг Facebook’даги саҳифасига.
Пресс-марафон 10 октябрь куни Kyiv Food Market фудкортида ўтказилди. Режага кўра, ҳар бири ўн нафар журналистдан иборат гуруҳ 20 ёки 30 дақиқада алмашиб кириши керак бўлган, бироқ биринчи гуруҳ белгилаган вақтдан узоқ қолиб кетган. Матбуот анжумани давомида Зеленский АҚШ билан муносабатларини мустаҳкамлаш ниятини, Россия президенти Владимир Путин билан учрашишга тайёр эканлигини билдирган.
Изоҳ (0)