Нигерия шимоли-шарқидаги Баучи штатида кеманинг ағдарилиши оқибатида 38 нафар одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент» хабар берди.

Фото: Yahoo

Маҳаллий ҳукумат Куна қишлоғи яқинида бортида 40 нафар одам бўлган кеманинг ағдарилиши оқибатида йўловчиларнинг икки нафари қутқариб қолинганини хабар қилган.

Хабарга кўра, йўловчиларнинг ҳаммаси турли оғирликдаги юклари билан сув транспортига чиққан маҳаллий фермерлар бўлган. Маҳаллий полиция ҳамда фавқулодда вазиятлар давлат агентлиги ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини бошлаб юборган.

Нигерия президенти Муҳаммаду Бухари ушбу авариянинг содир бўлгани нафақат қурбонларнинг оилалари балки бутун мамлакат учун оғир фожеа эканлигини таъкидлаган.

Аввал Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатидаги Годавари дарёсида ичида туристлар бўлган моторли қайиқ ағдарилиши оқибатида 12 нафар одам чўкиб кетган ва 30 нафар йўловчи бедарак йўқолганди.

Конго демократик республикасидаги кема билан боғлиқ вазият натижасида 34 нафар одам бедарак йўқолган, 102 йўловчи орасидан 76 одам қутқариб қолинганди.