Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида 6 октябрь куни жайрон овчиси қўлга олинди. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Учқудуқ тумани чўл ҳудудидан келган тезкор маълумотга асосан ўтказилган рейд тадбири давомида туманида яшовчи 41 ёшли Р. З. ўзига тегишли бўлган ИЖ-17 русумли 5910 рақамли 16 калибрли ов қуроли билан бир дона жайронни отиб ўлдиргани аниқланган.
Қайд этилишича, ҳуқуқбузарга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлиб, ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш учун тайёрланмоқда.