Угам-Чотқол давлат миллий табиат боғининг айрим табиий ҳудудлари ва объектларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қарорга мувофиқ,«Урунғоч» кўли ва унга туташ ҳудудлар давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилинди.
Мазкур ёдгорлик Бурчмулло давлат ўрмон хўжалигининг бир қисми ҳисобланади ва ушбу хўжалик томонидан ерлари олиб қўйилмасдан ва объектга салбий таъсир кўрсатувчи ҳар қандай фаолиятни тақиқлаган ҳолда бошқарилади.
Қарорга кўра, «Урунғоч» табиий кўли ва унга туташ ҳудудларни ўзгартиришларсиз сақлаш, тоғ экотизими ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини қайта тиклаш ва такрор кўпайтириш «Урунғоч» давлат гидрологик табиат ёдгорлигининг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Ушбу вазифаларни бажариш учун Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси масъул орган этиб белгиланди.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда ёши 100 дан ошган дарахтлар сони қанча?