• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбек тилига муносабатимиз: муаммоларни қаердан қидириш керак?

    «Дарё» колумнисти, «Ипак йўли» халқаро туризм университетининг биринчи проректори Азамат Акбаров ўзбек тилига муносабат ва тилнинг ривожланиши борасидаги фикрларини келтиради.

    Бу Ўзбекистон Совет Иттифоқи таркибига кирган даврдан бошланади. Ўша пайтда кўп одамлар ишда ва мактабда рус тилида мулоқот қилишар эди. Агар ушбу муаммога глобал нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, бу муаммо нафақат Ўзбекистон учун, балки бошқа кўплаб мамлакатлар учун ҳам умумий муаммо эканлигини тушунишиб етишимиз мумкин. Бу мавзу жуда муҳим, чунки яқин келажакда биз тилимизни йўқотишимиз мумкин. Worldscience журналининг 2015 йилги маълумотларига кўра, бугунги кунда бутун дунё миқёсида тахминан 7 мингта тил мавжуд бўлиб, улардан биттаси ҳар икки ҳафтада йўқ бўлиб кетар экан.

    Лотин алифбоси ва ўзбек диаспораси

    Сўнгги пайтларда тил масалалари бўйича суҳбатлар ўзбек жамоатчилигини бирлаштирди. Ҳозирда ўзбек тили учун лотин алифбосининг навбатдаги версияси (кўриниши) таништирилди. Бу шунингдек, ўзбек диаспорасини ёзма даражада бирлаштириш имконияти сифатида ҳам қабул қилинади. Ўзбек тили ўзига хос товушларга эга бўлган туркий тил бўлиб, уларнинг баъзиларини турк, озарбайжон, қозоқ, қирғиз ва туркман тилларининг лотин алифболарида ҳам учратиш мумкин.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    У Ўзбекистоннинг расмий тили бўлиб, аҳолининг тахминан 80 фоиз ўзбек тилида билим олишни даъво қилади. Бундан ташқари, Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия, АҚШ ва этник ўзбеклар яшайдиган бошқа жойларда озчилик жамоалар ўзбек тилида гаплашади. Бироқ ҳозирги кунда ўзбек тили учун ишлатиладиган турли алифболар бу жамоаларни ажратиб туради. Афғонистондаги этник ўзбеклар ўзбек ёзуви лотин ёзувига ўтказилганга қадар, 1927 йилгача Совет Иттифоқи таркибида Ўзбекистонда қўлланилган араб ёзувида ёзарди. Бошқа жамоалар ўзбек тилини кўпроқ турк имлосига транслитерация қилишади. Бу фарқлар этник ўзбекларнинг ва ўзбек тилида сўзлашувчиларнинг турли жамоалари бир хил матнларни ўқий олмайдиган ёки бир хил адабиётлардан баҳраманд бўла олмайдиган ҳолатни юзага келтиради; ҳар бир матн тегишли ёзув тизимига «таржима» қилиниши керак.

    Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг лотин алифбоси лойиҳаси бутун дунёда кўп миллионлаб ўзбек тилида сўзлашувчилар учун бирлаштирувчи платформа бўлиб хизмат қилиш салоҳиятига эга. Шунингдек, у Ўзбекистонда ва диаспорада ёзма адабиёт ва онлайн тармоқлар учун умумий макон яратиши мумкин. Ушбу маданий ва ижтимоий соҳаларнинг ҳар иккаласи ҳам оғзаки ўзбек тилини ривожлантириш ва ушбу жамоаларнинг барчаси ўртасидаги алоқаларни янада кучайтириш учун тобора муҳимдир. Ўзбекистонда кўплаб ўзбек-сўзлашувчилари янги лотин алифбосини давлат тилидан фойдаланишни ривожлантириш йўлидаги улкан қадам сифатида қарадилар. Бироқ таклиф этилаётган алифбони биринчи кўриниши жамоатчилик учун катта умидсизлик бўлди.

    2010 йил бошларида Ўзбекистонда сотилаётган уяли телефонларнинг конфигурацияси туфайли хабарларни дастлаб Лотин ёзувида ёзишни англатувчи мобил алоқанинг тарқалиши кўплаб ёшларни рус ва ўзбек тилларида ўз транслитерациясини амалга оширишга мажбур қилди. Суҳбат майдонлари (Chatrooms) каби машҳур форумларда ва 2010 йиллар ўрталаридаги «СМС инқилоби» шарофати билан ўзбек ва рус тиллари иккаласи ҳам ўзига хос товушларнинг турлича такрорланиши пайдо қилган ва бошқа тилларда мавжуд бўлмаган кенг тарқалган норасмий транслитерациядан фойдаланишди.

    Энг муҳими, она тилига ишониш!

    Ўзбек тили Ўзбекистонда ҳукмрон тил бўлиб қолишига ҳеч ҳам шубҳа қилмайман. Бошқа йўл йўқ. Маълумки, тил йўқолганда давлатнинг ўзи йўқолади, миллат йўқолади. Ўйлайманки, унинг фаол тарғиботига учта омил таъсир кўрсатмоқда: Биринчидан, ўзбек тилида сўзлашадиган оилаларда туғилиш даражаси юқори. Иккинчидан, ўзбекларнинг чет элдан қайтиши. Учинчидан, ўзбек мактаблари ва болалар боғчалари сони ортиб бориши.

    XII асрдаги Англияни ёки XIX асрдаги Россияни эсланг, элитанинг барча вакиллари француз тилида мулоқот қилишни афзал кўришган. Александр Пушкин бу ҳақда ёзганидек, «Татяна ўз она тилида ўз фикрини қийинчилик билан ифода эта оларди»... Бу буюк империялар ўз она тилига қайтиши учун жуда кўп вақт талаб қилинди. Ўзбекистонга неча йил керак бўлади? Айтиш қийин. Шахсан мен ўзбек тилининг ҳозирги ривожланиш суръатларидан ҳеч ҳам мамнун эмасман. Муаммоларни ҳал қилиш қуйидагича деб ўйлайман.

    Биринчидан, ўзбеклар ўзлари, истисносиз, шу жумладан, «совет қобиғидан» (пальтосидан) чиқиб кетганлар ҳам ўзбек тилида гапиришлари керак. Ўзбекистон аҳолисининг 80фоизини титул миллат, яъни ўзбеклар ташкил этганлиги сабабли, у бошқа этник гуруҳлар вакилларини автоматик равишда ўзига тортиб оладиган тўғри тил муҳитини яратади.

    Бироқ бу ишни аниқ ва жуда нозик тарзда бажариш керак. Биринчидан, рус тилида сўзлашадиган ўзбекларнинг катта ёшлиларини ўзбек тилини фаол ўрганишга ундаш керак. Шу нарса тушунарлики, манқуртликда ва хиёнатда мажбурлаш ва айбловлар билан биз ҳеч нарсага эриша олмаймиз.

    Иккинчидан, аҳолининг аёллар қисми билан ишлаш керак. Чунки айнан аёлларимиз фарзандларимизни тарбиялайди, оилаларда муҳит яратади ва умуман жамиятимиздаги асосий тенденцияларни белгилайди. Бозордаги фалончи хола, шаҳардаги чиройли кийим кийиб юрувчи қизлар ёки оддий уй бекаси бўлишидан қатъий назар: токи улар ўзбек тилида гаплашмас экан, уларнинг фарзандлари тилни билишмайди. Яъни аёллар ўзбек тилига ишонишлари, унинг зарурлигини тушунишлари керак.

    Ўзбек тилини ўрганишдаги муаммолар

    1-муаммо: Доимий тил амалиёти ва тилни ўрганиш учун мос муҳит йўқлиги.

    Менинг фикримча, мустақилликнинг 26 йили давомида Ўзбекистонда тўлиқ фақат давлат тилидагина амал қиладиган ҳеч қандай фаолият соҳаси пайдо бўлмади. Одамлар ўзбек тилида гаплашишлари учун, ҳеч бўлмаганда, уни чуқур ўргана бошлашлари учун тил муҳити зарур. Тил сиёсати таъсири остида атроф-муҳит одамларнинг тил онгига таъсир қилган ва тилни ўрганишга ёрдам берган ҳаётдан мисоллар келтира оламан.

    Баъзан вилоятдан йирик шаҳарлардаги университетларга келган талабалар рус тилини умуман билишмайди. Улар дастлаб рус тилига нисбатан жуда шовинистик мойилликлар билан келишади. Лекин ажабланарли томони шундаки, тўртинчи курсга келиб, коридорда, фоеларда ҳамма ўзаро аралаш сўзлар билан гаплашадилар. Атроф-муҳит ўз изини қолдиради.

    2-муаммо: Жамиятда ўрнатилган ўзбек тили ҳақидаги стереотиплар.

    Ўзбекистонликларнинг баъзи бир қисми ҳали ҳам стереотиплар ҳукмронлиги остида яшашмоқда. Рағбатлантириш (мотивация) кераклигига шубҳа йўқ. Аммо кўплаб ўзбекистонликлар ҳали ҳам ҳеч қандай яхши усул йўқ ва ўзбек болалар боғчалари яхши эмас деб ўйлашади, эҳтимол бу тўғридир?

    3-муаммо: Тилнинг обрўси йўқлиги.

    Менимча, давлат тилининг обрўсини ошириш керак ва бу эса таълим сифатини яхшилашга бевосита боғлиқдир. Тилнинг нуфузи кўтарилгач, кўпчилик ўзбек тилини ўрганиш истагини намоён этади, аммо агар муносиб таълим даражаси бўлмаса, ҳеч нарса иш бермайди деб ҳисоблайман.

    4-муаммо: Ўзбек тилини ўқитишнинг «оқсоқ» методикаси.

    Ўйлашимча, Ўзбекистонда биринчи навбатда ўзбек тилини ўқитиш методикаси оқсамоқда. Инглиз тилини бир йил, икки йил давомида ўрганиб, унда ўз фикрларини осонгина ифода этадиган аммо ўзбек тилини ўргана олмайдиганлар ҳам бор. Бизнинг машҳур услубчиларимиз қаерда? Улар кўплаб дарсликларни ишлаб чиқишган, аммо барча меҳнат-у заҳматлар беҳуда.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    08.10.2019, 08:41   Изоҳ (0)   33807
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими




    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32

    Украина армиясига 23 минг зирҳли транспорт воситаси керак — ОАВ

    Дунё | 26 июл, 22:13

    Газ ва электр токини беҳуда сарфлаганлар жавобгарликка тортилади — Бош прокуратура

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:07

    Маҳкумни озодликка чиқариб бериш учун 30 минг доллар талаб қилган адвокат қўлга олинди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.