• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев фонд бозорини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь, душанба куни фонд бозорини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қимматли қоғозлар бозори иқтисодиётдаги бўш пул маблағларини жамлаш ва уни инвестиция жараёнларига йўналтиришнинг муҳим воситасидир. Бу борадаги ислоҳотларнинг дастлабки босқичи сифатида жорий йил бошида Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тузилди. Давлат облигациялари фонд бозорига қайта чиқарилди, дейилади Президент матбуот хизмати хабарида.

    Таъкидланишича, қимматли қоғозлар чиқариб, уларни фонд бозорида сотиш механизмидан самарали фойдаланилмаяпти. Фонд бозоридаги акцияларнинг жами қиймати 25 триллион сўм бўлиб, ялпи ички маҳсулотга нисбатан 6 фоизга ҳам етмайди. Бу кўрсаткич Сингапурда 188 фоиз, Малайзияда 112 фоиз, Россияда 34 фоизни ташкил этади.

    Мамлакатда жорий йилда чиқарилган давлат облигациялари валюта биржаси орқали фақатгина тижорат банкларига сотилган. Фонд бозори профессионал иштирокчилари сони 100 тага ҳам бормайди.

    Шу боис 2020—2025 йилларда фонд бозорини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш режалаштирилган. Эркин муомаладаги жами қимматли қоғозларнинг ялпи ички маҳсулотга нисбатини 2025 йил охиригача камида 10—15 фоизга етказиш мўлжалланган.

    Йиғилишда бунинг учун амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Бугунги кунда бу соҳа 100 га яқин норматив ҳужжатлар билан тартибга солиниб, кўплаб чекловлар ўрнатилган. Масалан, ривожланган давлатларда банклар фонд бозорининг фаол иштирокчиси ҳисобланади, Ўзбекистонда банкларга бошқа субъектларнинг акцияларини бирламчи бозорда харид қилиш тақиқланган.

    Давлат раҳбари қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиб, ортиқча чекловларни бекор қилиш ва фонд бозорида ишлашни соддалаштириш зарурлигини таъкидлади.

    Бугунги кунда 605 та акциядорлик жамияти акцияларининг 85 фоизи давлатга тегишли. Шундан 105 та жамиятнинг атиги 5 фоиз акциялари фонд бозорида иштирок этмоқда.

    Жаҳон амалиётидан келиб чиқиб, капитал бозорида муомалада бўлган қимматли қоғозлар турларини кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди. Қимматли қоғозларга бўлган талабни кўпайтириш, хорижий биржа, брокерлар ва банкларни мамлакат фонд бозорига жалб қилиш чоралари муҳокама қилинди. Суғурта компанияларига активларининг маълум фоизини фонд бозорига йўналтириш, банкларга бирламчи бозорда юқори ликвидли қимматли қоғозларни харид қилиш учун рухсат бериш масалалари кўриб чиқилди.

    Инвесторлар ва миноритар акциядорлар ҳуқуқи ҳимоясини кучайтириш, дивидендлар тўлаш ва ундиришни такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди. Бундан ташқари, корпоратив бошқарувни ривожлантириш, халқаро молиявий ҳисобот ва халқаро аудит стандартларига ўтиш бўйича топшириқ берилди.

    Соҳа ривожи мутахассислар малакаси ва аҳолининг бу борадаги саводхонлигига ҳам боғлиқ. Бугунги кунда республикада тегишли малака гувоҳномасига эга атиги 300 нафар мутахассис бор. Ривожланган мамлакатларда бу соҳада минглаб кишилар ишлайди, дейилади хабарда.

    Шу боис Капитал бозорини ривожлантириш агентлигига Тошкент молия институтининг тегишли кафедрасини оталиққа олган ҳолда, илғор хорижий муассасалар билан ҳамкорликда кадрлар малакасини ошириш ва талабаларни ўқитиш вазифаси қўйилди.

    Фонд бозоридаги ўзгаришлар ҳақида кўпроқ ахборот бериб бориш, аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш масаласига ҳам эътибор қаратилди. Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти тингланди ва амалга ошириладиган устувор вазифалар белгилаб олинди.

    07.10.2019, 22:08   Изоҳ (0)   34834
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ССВ «Панграф» ўрнига «Ролиграф» дори воситаси берилганига муносабат билдирди

    07.10.2019, 21:27

    Бухоро вилояти солиқ бошқармаси ихтиёрий пахтага чиққанларга бепул «уй боғчалари»ни ташкил қилди

    07.10.2019, 21:06

    Наманганда ҳужжатларни қалбакилаштирган фуқаро давлатга 771 млн сўм зарар етказгани маълум бўлди

    07.10.2019, 20:45

    Мажбурий ижро бюроси томонидан «Устюртгаз»дан 11 миллиард сўмдан ортиқ солиқ қарзи ундирилди

    07.10.2019, 20:26

    Ўзбекистонда дунёдаги энг қиммат дориларга қўшиладиган ўсимлик ўсиши аниқланди. Маҳаллий аҳоли ва олимлар эса бундан бехабар

    07.10.2019, 20:09

    «Ўздонмаҳсулот»нинг фермер хўжаликларидан қарзи борлиги ва уни тўлашга имкони йўқлиги маълум қилинди

    07.10.2019, 19:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россиянинг НАТО давлатларига эҳтимолий ҳужуми сценарийси тузилди (харита)

    Дунё | 24 июн, 15:21

    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди

    Реклама | 24 июн, 15:00

    “Диско раққоси” 75 ёшда: Митхун Чакраборти қандай қилиб ўзбек томошабинларининг севимли актёрига айланди?

    Кино | 24 июн, 15:05

    Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Мўғулистонга ташриф буюрди (фото)

    Ўзбекистон | 24 июн, 15:00

    Франциядаги кўча мусиқаси фестивалида 145 кишига шприц санчиб кетилди

    Дунё | 24 июн, 14:49

    “Манчестер Сити” жиддий йўқотишга учради

    Спорт | 24 июн, 14:42

    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди

    Реклама | 24 июн, 13:30

    Ташқи савдо: Ўзбекистон чет эл билан нималарни кўпроқ олди-сотди қилмоқда?

    Иқтисодиёт | 24 июн, 14:34

    “Оилангизни тупроқ билан кўмиб ташлаймиз”: Исроил Эрон генералларига таҳдид қилгани аниқланди

    Дунё | 24 июн, 14:25

    Қашқадарёда судланган ЙПХ инспекторлари уч ой давомида ўз вазифасини бажармаслик эвазига пора олиб келган

    Ўзбекистон | 24 июн, 14:11

    Kamingo оддий велосипедни электр велосипедга айлантирадиган моторни тақдим этди

    Лайфстайл | 24 июн, 13:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.