Хоразмлик 28 ёшли Олтиной Маҳмудованинг вазирлик томонидан бепул берилган «Алласепт» дори воситаси қабулидан сўнг аҳволи оғирлашган, деб ёзмоқда «Togri.uz». Олтинойни даволовчи шифокор «Алласепт» ичишни тўхтатиб, ўрнига «Майсепт» сотиб олиб ичишини маслаҳат берган. Олтиной дорини ўзгартирганидан сўнг аҳволи яхшилана бошлаган.
10 ой аввал отасининг буйраги кўчириб ўтказилган Олтиной аввалига «Селсепт» ва «Програф» ичган. Сўнгра вазирлик томонидан дорилар «Майсепт»га ўзгартирилган. Бир оз муддатдан кейин дорилар «Алласепт»га ўзгартирилган.
Мавзуга доир: Бепул берилган дорилардан аҳволи оғирлашган беморлар Соғлиқни сақлаш вазирлигига шикоят қилиб келди (видео)
3 октябрь, пайшанба куни 20 нафардан ортиқ буйраги трансплантация қилинган беморлар доимий бериб борилаётган бепул дориларнинг ўзгарганидан шикоят қилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги олдида тўпланганди.
Изоҳ (0)