ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари Сурхондарё вилояти Узун тумани, «Боғдара» қишлоғида жойлашган 32-мактабда маънавий-маърифий тадбир ўтказди. Бу ҳақда «Дарё»га Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти матбуот хизмати хабар берди.
«Учрашувда ИИВ Малака ошириш институти бошлиғи Нуриддин Норматов тинчлик ва осойишталикни сақлашда ёшлар масъулиятига тўхталиб ўтди», — дейилади хабарда.
Тадбир доирасида мактаб кутубхонасига 150 дан ортиқ китоб туҳфа қилинган.
Қўшимча қилинишича, институт профессор-ўқитувчилари томонидан жойларда сайёр ўқув йиғинлари, семинар-тренинглар шунингдек кам таъминланган, ногиронлиги бор шахслар, якка кекса авлод вакиллари ҳолидан хабар олиш ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)