Тошкент вилояти, Паркент туманидаги «Заркент бобо» зиёратгоҳида қабр тавоф қилинаётгани, устунлар ўпилаётгани, зиналарга бош қўйиб, сажда этилаётгани тасвирга олинган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти Паркент тумани имом-хатиблари томонидан зиёратгоҳда кузатилган ислом динига зид амалларни бартараф этиш чоралари кўрилгани ва у ердаги ҳолат доимий назоратга олинганини маълум қилди.
Шунингдек, диний идора ташаббуси билан ислом динида баён этилган зиёрат одоблари акс этган пешлавҳаларни идора тасарруфида бўлмаган қадамжоларга ҳам жойлаштириш бўйича саъй-ҳаракатлар бошлангани айтилди.
«Ўзбекистон мусулмонлари идораси яна бир бор шу каби ўз тасарруфида бўлмаган зиёратгоҳларнинг масъулларини мана шундай кўнгилсиз ҳолатлар юзага келишининг олдини олиш, зиёрат одобларини тушунтириш борасида ҳамкорликка доим тайёр эканини маълум қилади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)