• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Жаҳон матбуоти шарҳи: Зеленский хоинми? Путиннинг Тунберг ҳақидаги гаплари. Янги Голливуд миллиардерлари

    «Дарё» ўтаётган ҳафтада дунё матбуотида кенг ёритилган, кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлган мақолалар шарҳига тўхталиб ўтади.

    Зеленский: қаҳрамонми ёки сотқин?

    Украина президенти Россия билан муносабатларда давомли урушни тўхтатишда муваффақиятга эришгандир, аммо бир муаммо борки, унинг айрим сайловчилари буни хиёнат сифатида баҳоламоқда, деб ёзади Bloomberg ахборот агентлиги.

    Фото: Google Photos

    Украина, Россия ва қатнашувчи тарафлар сулҳ масаласида катта тўсиқ бўлиб келаётган Украина шарқидаги руспараст «халқ республикалари»да сайлов ўтказиш ва уларга мухторият бериш масаласида битимга эришди. Киев ҳукумати ва Россия қўллаётган айирмачилар ўртасидаги уруш беш йилдан кўпроқ давом этяпти ва бу урушда 13 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди.

    Битимга мувофиқ, сайлов участкалари ёпилиши билан шарқий вилоятларда мухторият тўғрисидаги вақтинча қонун кучга киради. Бу қонунга мувофиқ, айирмачилар ва амалдорларга суд таъқибидан иммунитет берилади, рус тилининг тенг ҳуқуқлилик мақоми мустаҳкамланади, маҳаллий ўзини бошқариш органларига полиция тузишга рухсат берилади, Украина ҳукуматига урушдан кейинги тиклаш ишларини олиб бориши мажбурияти юкланади.

    ЕХҲТ сайлов эркин ва соф ҳолда ўтказилди деб тан олса, қонун кучга киради ва доимий асосга эга бўлади.

    ГФР президенти Штайнмайер номи билан аталган бу режа томонлар ўртасида ярашув ўрнатишга мўлжалланган.

    Россия сайлов ва мухторият берилиши ўртасидаги қисқа муддатдан Украина ҳукумати айирмачиларни ҳибс этишда фойдаланади, деб хавфсирамоқда. Чунки бундай сиёсат Россиянинг ҳудуддаги таъсирини заифлаштиради.

    Украина тарафи эса дарҳол мухторият берилиши, Россияга сайлов ўтказиш ва унинг натижаларига таъсир қилиш имконини беради. Бу эса Украинанинг Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзолигига тўсқинлик қилиши мумкин деб хавотирланмоқда.

    Зеленскийнинг бундай нуқтаи назари уни сотқинликда айблашларига сабаб бўлди. Пётр Порошенко бу келишувни «Кремлда ўйланган режа» дея баҳолади. Порошенко ва унга хайрихоҳ доиралар наздида, айирмачи руспараст гуруҳлар қуролсизлантирилиши керак ва рус қўшинлари ҳудуддан олиб чиқиб кетилганидан кейингина жараён бошланиши мумкин демоқда.

    Зеленский эса 70 фоиз қўллаб-қувватловчилар дастагидан танқидларга дош бера олишига ишонаётганга ўхшайди.

    Ўзидаги жанжал билан овора бўлиб қолган АҚШ Украинага маъқул ҳар қандай шартлар асосида тинчлик ўрнатишни истаётган Германия ва Францияга қарши бора олмайди.

    Франция президенти Макрон музокараларда битим муваффақиятли кечиши учун Россияга қарши санкцияларни юмшатишни ваъда қилди. Бу эса «норманд учрашуви» яқин кунларда ўтказилишидан далолат беради.

    Зеленский манфаатли асосларда битим туза олишига ишонар экан, мухторият тўғрисидаги қонун янги вариант устида иш бораётганлигини ва рус қўшинлари ҳудуддан олиб чиқиб кетилмагунча маҳаллий сайлов бўлиб ўтмаслигини айтди. Бу руспарастларни хушёр торттирди. Зеленскийнинг Штайнмайер формуласига розилиги сайловни ЕХҲТ ўтказишига асосланган.

    Германия ва Франция битимни имзоланишини тарғиб қилаётган бўлса-да, Зелеснкийнинг қўрқуви музокаралар тўхтаб қолишини англатади. Устига-устак, Украина шарқининг тақдири ҳал бўлаётган бир пайтда Қрим масаласи соя остида қолмоқда. Агарда халқ Зеленский русларга ён берди деб топгудек бўлса, ёш президентнинг ваколати муддатидан олдин тугаши эҳтимоли ҳам мавжуд. Бу қандай юз беради, тахмин қилиш мумкин. АҚШнинг фаол ёрдамисиз ёш президентга қийин бўлиши тайин.

    Путин Грета Тунберг ҳақида нималар деди?

    Президент Путиннинг Грета Тунберг ҳақида айтган фикрлари АҚШ ва Британияда кутилмаганда норозилик кайфиятидаги фикрлар урчиб кетишига имкон берди, деб ёзади The Times нашри.

    Фото: Medialeaks

    66 ёшли Путин Москвадаги энергетика кенгашида Тунбергнинг БМТ саммитидаги чиқиши ҳақидаги саволга жавоб берар экан, «сизларни ранжицам ҳам, Тунберг чиқишлари бўйича оммавий олқишларни ёқлай олмайман; 16 ёшли Грета ҳозирда дунё қандай эканлигини тасаввур ҳам қила олмайди», деб айтди.  Фикрини давом эттирар экан, Путин «Африка ва Осиёдаги одамлар Швецияда бўлгани каби тўкин-сочинликда яшамаслигини, тўкин-сочинликка эришиш учун нима қилиш кераклигини, Африкдаги мўл Қуёш энргиясидан фойдаланиш қанчага тушиши борасида бирор ким Гретага тушунтирдми?» дея савол ташлади.

    Путиннинг назарида, экофаоллар ёш қизчанинг эмоционал ва психологик ҳолатини ҳисобга олмай, ундан фойдаланмоқда (Тунберг Аспергер синдроми, обсессив-компульсив бузилиш, селектив мутизм ташхиси билан даволанади).

    Мавзуга доир:

    БМТ бош конференциясида нутқ сўзлаб катта шов-шувга сабаб бўлган қизалоқ Грета Тунберг ким ва у нимага эришмоқчи?

    «Мен Грета очиқкўнгил ва яхши қиз эканига ишонаман. Лекин кимдир ўсмирлар ва болалардан ўта яхши ниятда бўлса ҳам ўз мақсадида фойдаланишини фақат қоралаш мумкин», – дея таъкидлади Путин.

    Бир неча кун олдин РЛДПдан Дума депутати, 24 ёшли Василий Власов Грета Россия парламентида чиқиш қилишга чақирган эди. У ўшанда «биз ёш авлод вакиллари масала бизнинг келажагимизга тааллуқли бўлганда сукут сақламаслигимиз ва бизни йўқ қилишларига йўл қўймаслигимиз керак», деб айтган эди.

    Ўтган ойда расмий Кремль Париж битимини тасдиқлаган бўлса-да, Путин иқлим исиши антропоген сабаблар туфайли содир бўлмоқда деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, Путин муқобил энергия манбалари келажагига шубҳа билан қараб, шамол тегирмонлари ҳашаротларни яксон қилмоқда деб айтган эди.

    Путиннинг бу фикрлари ўз ватандошлари томонидан ҳукуматни ҳақорат қилмаслик тўғрисидаги қарорига зид бўлса ҳам, кўпгина аччиқ ва истеҳзоли изоҳларга нишон бўлди.

    Жума куни Грета Айова-Ситидаги иқлимий намойишларда иштирок этади. Бу шаҳардаги чиқишлар Нью-Йорк ва Монреалдаги чиқишлардан сўнг ўтказилади. Айни пайтда Грета АҚШга углерод чиқармайдиган яхтада сузиб келганича, мамлакат бўйлаб саёҳатда юрибди (Грета авиация экология учун ҳалокатли деб ҳисоблагани учун учоқлар хизматидан фойдаланмайди). Тунберг саёҳатини декабрь ойида БМТнинг иқлим ўзгаришларига бағишланадиган конференция бўлиб ўтадиган Сантьяго шаҳрида (Чили) ниҳоясига етказишга қарор қилган.

    Хитой мудофаа борасида Россияга таянмоқдами?

    Пекин  ўта замонавий ракеталарини намойиш қилганидан бир неча кун ўтиб, Москва Хитой мудофаасини кучайтириш режалари ҳақида бонг урмоқда, деб ёзади The Guardian нашри.

    Путин Хитой ҳукуматига баллистик ракеталар ҳужумидан огоҳлантириш тизимини яратиш борасида ёрдам беражагини эълон қилди.

    Фото: Google Photos

    Совуқ уруш давридан бери бундай тизимлар фақат АҚШ ва Россияда бор эди. Бундай тизимларга ер устидаги радиолокацион станциялар ва орбитадаги сунъий йўлдошлар киради. Бундай тизим қатъалараро ракеталарни дарҳол аниқлаш имконини беради. Пайшанба куни халқаро муносабатларга бағишланган конференцияда Путин Хитойга тизимни яратишда кўмак беришини ва бу Хитой мудофаа тизимини тубдан яхшилашини эълон қилди.

    Бундай баёнот собиқ коммунистик рақиблар ўртасидаги муносабатлар тобора яхшиланиб бораётганидан далолат.

    Июнь ойида Хитой раҳбари Си Путин энг яқин дўсти эканлигини ва бу дўстликни ўта қадрлаши ҳақида гапирган эди.

    Путиннинг баёноти интернет саҳифаларида турли изоҳларни юзага келтирди. Тармоқ фойдаланувчиларидан айримлар буни яхши кутиб олган бўлса, айримлар Россиянинг бундай ёрдами Хитойга керак эмаслигини таъкидлади. Айримларнинг назарида, «Россия яна мақтана бошлади. Эҳтимол. Бу рус маданияти билан боғлиқдир. Аммо Хитой бундай мақтанмаган бўларди», деб ёзди бир ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси.

    Хитой Халқ Республикаси ташкил этилганининг 70 йиллик юбилей парадида Хитой ҳукумати гипертовушли ракеталарини намойиш қилди. Мутахассислар назарида, АҚШда мазкур ракеталарга қарши турадиган ҳеч қандай куч йўқ. Назарий жиҳатдан олиб қараганда, FD-17 ракетаси товушдан бир неча баробар тез учади, манёвр қила олади ва ундан ҳимояланиш фавқулодда мураккаб.

    Август ойида Хитой ва Россия АҚШни янги қуролланиш пойгасига старт берганликда айблаб чиққан, ўша кезларда АҚШ яқин ва узоқ масофага учадиган ракеталарни тақиқлаш борасидаги битимдан чиқиши ортидан «Томагавк» русумли учоқ асосига қурилган 500 километр масофага учиб нишонга урадиган ракетасини синовдан ўтказган эди.

    Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков бу синовни қоралаган, Хитой томони ҳам АҚШни танқид қилиб, бу халқаро ва минтақавий хавфсизлик учун салбий оқибатларга олиб келиши борасида огоҳлантирган эди.

    Бизнес элита рейтингидан кимлар ўрин олди?

    The Vanity Fair нашри ўтиб бораётган ҳафтада «янги ва эски истеблишмент» номинациясининг дунё рейтингини тузиб чиқди. Рейтингда эски бизнес-гвардия авлодига мансуб бир қатор номларни ҳам ўқиш мумкин. Бу номлар нафақат бойлиги, балки йиллар мобайнида ортирган нуфузи ва таъсири билан ҳам дунё тараққиётига сезиларли ҳисса қўшган.

    Ларри Финк.

    Ларри Финк.
    Фото: Getty Images

    Рўйхат бошидан Fox Corporation раҳбари, медиамагнат Руперт Мёрдок ўрин олган. Сўнгги ойларда бизнесмен давлатининг ярми – New Corp’ни 71,3 миллиард долларга сотиб, яна тилларга тушди. «Барчаси болалар учун: 88 ёшда шунча давлатни ўзим учун ишлатиш анча машаққат бўлса керак», деди бизнесмен.

    Рўйхатнинг иккинчи поғонасини Apple компаниясининг бош ижрочи директори Тим Кук эгаллаб турибди. The Vanity Fair Apple’нинг бозор нархини 1 триллион долларга баҳолади. Бу кема нотинч тўлқинларда осойишта ва дадил сузиб кетмоқда, деб таърифлайди The Vanity Fair Apple компаниясини.

    Blackrock компаниясининг 66 ёшли раҳбари Ларри Финк Apple’нинг ижрочи директори Тим Кукникидан-да каттароқ маблағга эгалик қилмоқда. The Vanity Fair маълумотига кўра, Blackrock бренди остида иш кўрадиган молиявий компания 6 триллион долларни назорат қилмоқда. Бундан ташқари, Ларри Финк Robin Hood хайрия жамғармаси ҳомийлик кенгаши аъзоси сифатида қашшоқларга беғараз ёрдам кўрсатиб келмоқда.

    Бой ва нуфузли шахслар рўйхатидан, шунингдек, Янги Голливудда бойлигини стриминг технологиялари асосида жамғарган шахслар ўрин олган.

    55 ёшли Тед Сарандос Netflix компаниясининг раҳбари. Netflix’нинг 151 миллион пули бор обуначиси борлигини инобатга олсак, Тед Сарандос бошқа миллионерлардан анча устунлиги кўзга ташланади.

    Боб Гринблат Warner Media Entertainment компанияси раиси, X-files ва Beverly Hills шоуларининг асосчиси. Иккинчисининг юзага келиши Голливуд сиёсий ўлчамларига биноан ҳам Бобга довюрак мақомини олиб берди. Ишида бир неча ўн миллионли лойиҳалари бўлишига қарамай, Дональд Трампни «заҳарли аҳмоқ» дея атади. Ана сизга довюраклик.

    Янги Голливуд машурлари рўйхатининг учинчи ўрнида эътироф этилган шахслардани икки нафари Netflix компаниясининг икки омадли инвестори – Шонда Раймс ва Райан Мёрфилар. Нашр маълумотига кўра, Netflix жаноб Раймсга 300 миллион доллар, Мёрфи хонимга 150 миллион доллар мояна тўлаган.  Бу рақамларнинг олдида бошқа сўзлар ортиқча.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    06.10.2019, 09:29   Изоҳ (0)   42941
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Гонконгда норозилик намойишлари туфайли метро ўз ишини тўхтатди

    05.10.2019, 21:53

    Туркия суриялик қочоқлар бўйича Европа Иттифоқидан ёрдам сўради

    05.10.2019, 17:50

    Сурия террорчиларга қарши кураш учун Эронга миннатдорчилик билдирди

    05.10.2019, 17:16

    АҚШ тиббий суғуртаси бўлмаган иммигрантларни мамлакатга киришини тақиқламоқчи

    05.10.2019, 16:55

    Москвадаги мактабда ўқувчилар ўзидан кичик боланинг бошини унитазга тиқди. Мактаб директори ва синф раҳбари ишдан кетди (видео)

    05.10.2019, 15:28

    Эрон санкциялар сабаб ўз портларида кемалар юкини тушира олмаётгани ҳақидаги хабарларни рад этади

    05.10.2019, 15:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ўзгидромет” 8 июнда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:45

    “Афғонистонда ҳайит байрамлари тинчлик ва осойишталикда нишонланиши катта воқеа” — Абдулқодир Ҳалимий

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:14

    Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:50

    Қашқадарёдаги масжид АҚШ гранти кўмагида реставрация қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:16

    Ўсмирлигида масхара қилинган, депрессиядан қийналган, ҳатто жонига қасд қилишга уринган: кўп фарзандли она Анжелина Жоли 50 ёшда

    Кино | 7 июн, 11:43

    Ўзбекистонда уй-жойлар асл нархидан 17 фоиз қимматлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 11:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.