Дональд Трамп тиббий суғурта ёки тиббий харажатларни қоплаш учун маблағи бўлмаган иммигрантларни АҚШга киришини чеклайдиган фармонни имзолади. Бу ҳақда Оқ уй сайтида 4 октябрь куни эълон қилинган ҳужжатда қайд этилган.
Унга кўра, мамлакатга кирмоқчи бўлган иммигрантда 30 кун амал қилувчи тиббий суғурта ёки эҳтимолий тиббий харажатларни тўлаш учун етарлича маблағ бўлиши керак. Акс ҳолда мамлакатга кириш тўхтатилиши ёки чекланиши лозим.
Таъкидланишича, бундай қоида ушбу фармон қонуний кучга киргунга қадар амалдаги иммиграция визасига эга бўлган чет элликларга ва бошқа бир қатор визалари борларга нисбатан қўлланилмайди. Шунингдек, янги қоидалар иммиграция визасидан ташқари бошқа виза эгаларига ҳам татбиқ этилмайди. Ушбу фармон 2019 йилнинг 3 ноябридан кучга киради.
Изоҳ (0)