23 сентябрь куни соат 12:00 ларда вилоят ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқбузарлик содир қилган фуқаро Маҳмуд Раджапов, унинг яқин қариндошлари ҳамда Facebook’да «Шабнам Оллашукурова» номли гуруҳ блогери, Нафосат Оллашукуроваларга нисбатан маъмурий иш қўзғатилган. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Қайд қилинишича, Урганч шаҳар маъмурий судининг 23 сентябрдаги қарорига асосан Нафосат Оллашукуровага нисбатан МЖтКнинг 183, 194, 195 ва 202-моддалари билан 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
26 сентябрда Нафосат Оллашукурова маъмурий қамоқ жазосини ўтаётган пайтида рухиятида ўзгаришлар сезилганлиги учун тез тиббий ёрдам чақиртирилиб, психиатрнинг тавсияси билан уни вилоят руҳий асаб касалликлари диспансерида кўрикдан ўтказиш учун олиб кетилган.Вилоят руҳий асаб касалликлар диспансери томонидан фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судига мурожаат қилиб, фуқаро Нафосат Оллашукурова руҳиятида ўзгаришлар содир бўлаётганлигини, унда «Психоподобний синдром, поронаялный синдром» касаллиги аломатлари кузатилганлиги, ўзи ёки атрофдагилар учун бевосита хавф туғдириши, унинг ночорлиги, асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда қондиришга лаёқатсизлиги сабабли, психиатрия муассасасига жойлаштиришни сўраган.
Мавзуга доир:
Ҳозирда Нафосат Оллашукурова Хоразм вилоят руҳий асаб касалликлари диспансерида даволанмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда 23 сентябрь куни фуқаро Маҳмуд Ражабов ва унинг яқинлари ИИВ раҳбарияти билан учрашиш учун Тошкент томон пиёда йўлга чиққани, сўнг ички ишлар ходимлари уларни тўхтатиб, бўлимга олиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)