Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Хитой саноат ва ахборот технологиялари вазирлиги жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб мобил алоқа операторларига SIM карта олмоқчи бўлган мижозларнинг юзини сканердан ўтказиш мажбуриятини қўяди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.

Фото: TJournal

Фото: TJournal

Вазирлик томонидан маълум қилинишича, бу фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур. Бундан ташқари расмийлар телефон рақамларини бирор кишига беришни тақиқлади ҳамда фуқароларга уларнинг номига уларнинг розилигисиз бирор рақам расмийлаштирилган ёки йўқлигини текширишни тавсия қилган. Буни айнан қандай амалга ошириш мумкинлигига аниқлик киритилмаган.

Баъзи фойдаланувчилар биометрик маълумотларнинг йиғилишига қарши чиқди. Уларнинг фикрича, бу шахсий маълумотларнинг сизиб чиқиши бўйича янги ҳолатларга олиб келиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар