АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатнинг Украинадаги элчиси Мари Йовановични собиқ вице-президент Жо Байден ва унинг ўғли Хантерга нисбатан суриштирувда Киевга тўсқинлик қилаётгани учун чақириб олди. Йованович президент ҳақида ҳам салбий фикрлар билдирганди, деб ёзган The Wall Street Journal’га таяниб «Коммерсантъ».
Президент Трамп аввал Украинадаги газ конлари лицензиялари эгаси бўлган ‘Burisma компаниясининг директорлар кенгаши таркибига кирган Хантер Байденга нисбатан тергов ҳаракатлари бошланишини таъминлаган. АҚШ раҳбарининг сўзларига кўра кичик Байден коррупцион схемалар иштирокчиси бўлиши мумкин.
Дональд Трампнинг адвокати Руди Жулиани собиқ элчи Мари Йовановичнинг Жо Байденга «жуда яқин» бўлганини қайд этган. Бир неча ой давомида адвокат хоним ва унинг тарафдорлари Трампга элчининг ҳаракатлари борасида шикоят қилиб келган ва якунда президент Йовановични чақириб олди. У ўз лавозимини май ойида тарк этган ва АҚШ ҳукумати элчининг Украиндан кетишини ‘режалаштирилган’ ҳаракат деб баҳолаган. Элчи уч ой аввал дипломатик муддати ниҳоясига етишига уч йил вақт бор вазиятда АҚШга қайтган.
АҚШ давлат департаменти ва Оқ уй Мари Йовановичнинг нима учун истеъфога чиққанига расмий муносабат билдирмади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда президентга импичмент эълон қилиш масаласида суриштирув ишлари бошланган. Можаро Дональд Трампнинг Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон суҳбати чоғида Хантер Байден иши бўйича ҳамкасбига босим ўтказиши натижасида бошланганди.
Мавзуга доир:
- Зеленский Трамп билан суҳбатининг украинча версияси чоп этилишига қарши чиқди
- АҚШ Конгресси Трампнинг Путин билан суҳбати мазмунини аниқлашга қарор қилди
- Америкаликларнинг 47 фоизи Трампга қарши импичмент бошлаш қарорини қўллаб-қувватлади
- Оқ уй Трампнинг Зеленский билан суҳбати матнини эълон қилди. Айнан шу суҳбат сабаб АҚШ президентига қарши импичмент жараёни бошланди
Изоҳ (0)