Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

2 октябрь куни Lotte City Ташкент меҳмонхонасида Россия Ички ишлар вазири ёрдамчиси Ирина Волк билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда соҳа ходимлари ва оммавий ахборот вакилларига ИИВ тизимида жамоатчилик билан ишлаш, муҳим ҳодисаларни оператив тарзда оммага етказиш, мунтазам аудитория билан мулоқотда бўлиш зарурияти таъкидланди, деб маълум қилди «Дарё» мухбири.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Ирина Волкнинг таъкидлашича, пресс бюро вазирлик ва жамоатчилик ўртасида кўприк вазифасини бажаради. 24 соат журналистлар саволларига жавоб бериш, матбуот анжуманларини ўтказиш, пресс-турлар ташкил этиш, маълумотларни мониторинг қилиш жамоадан профессионал ёндашув ва масъулият талаб этади.

Делегация аъзоси Ирина Баяновага кўра, Россия аҳолисининг аксарият қисми интернет хусусан ижтимоий тармоқлардан фойдаланади. Одамлар қизиқиши ва қарашларини инобатга олган ҳолда ижтимоий тармоқларда фаол бўлиш давр талаби саналади. Шу боис ИИВнинг расмий саҳифаларида мунтазам янгиликлар ва маълумотлар янгилаб турилади.

2019 йил январь ва августдаги маълумотлар солиштирилганда «ВКонтакте»даги кузатувчилар 143 мингдан 176 мингга, «Одноклассники»да 174 мингдан 191 мингга, Twitter’да 132 мингдан 137 мингга, Instagram’да 135 минган 171 мингга, Youtube’да 11 мингдан  33 мингга ўсгани маълум бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар