Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тошкентда «Тез ёрдам» шифокорларига қилинган тажовузга қонуний чора кўрилмоқда, деб хабар бермоқда ИИББ матбуот хизмати.

Фото: «Новости Узбекистана»

Фото: «Новости Узбекистана»

25 сентябрь куни Яшнобод туманида истиқомат қилувчи А.А. қўшнисининг аҳволи оғирлашгани ҳақида билганидан сўнг тез ёрдам чақирган. Тез ёрдам бригадаси айтилган манзилга соат 22:18 да етиб борган.

Шифокор Қ.С. ва фелдшер М.О. беморни кўрикдан ўтказганларида у вафот этгани маълум бўлган. Бироқ беморнинг яқинлари шифокорлардан унга реанимация ёрдамини кўрсатишни талаб қилишган. Шифокорлар уларга бу фойдасиз эканини тушунтиришига қарамасдан, беморнинг яқинлари тиббиёт ходимларига таҳдид қилиб, тан жароҳати етказган. Натижада М.О. тан жароҳати олиб, Тошкент тиббиёт академияси клиникасига борган ва у ерда фелдшерга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Шундан сўнг ушбу ҳолат бўйича воқеа жойига Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман прокуратураси терговчиси ва тергов тезкор гуруҳи етиб келган.Тергов тезкор гуруҳи томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, шу куннинг ўзида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Республика суд-тиббий экспертизаси илмий амалий маркази Тошкент шаҳар филиали Яшнобод туман пункти танаталогия бўлимининг 26 сентябрь кунидаги хулосасига кўра, А.А.нинг ўлимига ўткир нафас ва юрак қон томир етишмовчилиги, бош мия ва ўпкалар шиши ҳамда номаълум этиологияли заҳарланиш сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар Тошкент шаҳар Яшнобод туман прокуратураси томонидан кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ҳам Фарғонада шунга ўхшаш ҳолат содир бўлганди. Унда тез ёрдам келгунича вафот этган 70 ёшли отахоннинг невараси шифокорни урганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар