АҚШ Суриядаги рус гуруҳига авиация ёқилғисининг етказиб берилишини тақиқловчи санкцияларни янада кенгайтирди, деб хабар беради Meduza.
Санкциялар, асосан, АҚШ ҳукумати томонидан «Софрахта» қора рўйхатига киритилган Maritime Assistance фирмасига тегишли.
Шунингдек, Россиянинг уч нафар фуқароси — Иван Окороков, Карен Степанян ва Илья Логинов ҳам санкциялар рўйхатига киритилган. Улар 2018 йилда санкцияларни айланиб ўтиб ёқилғи етказиб беришда айбланган эди.
Қора рўйхатдан бундан аввал блокланган, «Транспетрочарт» кемасозлик компаниясига тегишли «Язь», «Сиг», «Судак», «Пассат» ва «ОТ-2077» Россия кемалари ҳам санкциялар рўйхатидан ўрин олган.
Изоҳ (0)