Даниянинг йирик тижорий банки — Danske Bank Эстония бўлими раҳбари Айвар Рехе ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Мамлакат жамоатчилик телерадиокорпорацияси маълумотларига кўра, Рехенинг жасади дала ҳовлиси яқинида топилган. Барча ҳолатлар у жонига қасд қилганини кўрсатмоқда.
Рехе 23 сентябрь, душанба куни номаълум йўналишда чиқиб кетганидан сўнг бедарак йўқолганди. Шундан сўнг полиция уни қидириш бўйича кенг кўламли операцияни бошлаган.
Danske Bank Эстония бўлими юзлаб миллиард евро миқдоридаги суммаларда шубҳали операцияларни амалга оширганлик, жумладан, россиялик норезидентларнинг пулини ювишда айбланган. Бу юзасидан очилган жиноий иш доирасида 10 нафар ходими ҳибсга олинганди. Рехе уларнинг сафида бўлмагани айтилмоқда.
Изоҳ (0)