Туркиядаги Мармара денгизида 26 сентябрь, пайшанба куни 5,7 балли зилзила юз берди, деб хабар беради Meduza.
Зилзила эпимаркази Истанбул шаҳридан 70 километр узоқликда жойлашган.
Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар йўқлигини маълум қилган. Мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон эса саккиз киши жабрланганини айтган.
Зилзила Истанбул шаҳри аҳолиси ўртасида ваҳима кўтарилишига сабаб бўлган. Мактаб, шифохона, савдо марказлари ва офислардаги одамлар эвакуация қилинган.
Аҳоли очиқ жойларда йиғилган, йўлларда тирбандликлар юзага келган.
Айрим уйларда ёриқлар пайдо бўлди, Авжилар туманида жойлашган масжиддаги минора қисман зарарланди. Ушбу ҳудудга тез ёрдам машинаси етказилган, жароҳатланганлар бор-йўқлиги ҳақида маълумот йўқ.
Изоҳ (0)