Американинг Juul Labs компанияси раҳбари Кевин Бернс истеъфога чиқди. Унинг лавозимдан кетиши ҳақидаги аризаси компания расмий сайтига жойлаштирилган, деб ёзган Meduza.
«Juul’га ишга келганимдан буён танаффусларсиз ишладим ва кичик компанияни бутунжаҳон миқёсидаги бизнес иштирокчисига айлантиришда ўз ҳиссамни қўшдим, шу сабабли бир неча ҳафта аввал ҳозир кетишнинг айни вақти деган фикрга келдим», — дейди Кевин Бернс.
Juul Labs раҳбарининг истеъфоси АҚШда электрон сигареталар чекувчиларнинг оммавий равишда касалликларга дучор бўлаётган даврга тўғри келди. Бу каби салбий ҳолатларнинг 500 таси рўйхатдан ўтказилган. 24 ва 25 сентябрь кунлари электрон сигарета чекиш оқибатида икки нафар одам ҳаётдан кўз юмган. Вафот этганларнинг сони 10 нафарга етган. Заҳарланиш нима сабабдан бўлаётгани номаълумлигича қолмоқда.
Вейп чекувчиларнинг ўлими сабаб АҚШ ҳукумати мактаб ўқувчилари орасида урф бўлган арамотизатор қўшимчалар, ментол ва мева таъмли аралашмалар билан электрон сигареталар чекишни тақиқламоқчи.
Изоҳ (0)