• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Зомин флорасига зомин бўлаётган замбуруғлар

    Зомин миллий табиат боғида кўплаб муҳим хўжалик аҳамиятига эга ҳамда доривор ўсимликлар мавжуд. Бундай ўсимликлар орасида касаллик тарқалиши уларнинг популяцияси қисқаришига олиб келади, бу эса, ўз навбатида, мамлакат иқтисодиётига маълум зарар етказиши мумкин. Шу туфайли ўзбекистонлик бир гуруҳ олимлар касаллик қўзғатувчи замбуруғларни аниқлаш юзасидан тадқиқот олиб борди. ЎзР ФА Ботаника институти ходимлари мазкур тадқиқот ҳақида ҳикоя қилади.

    Маълумот учун:

    Зомин миллий табиат боғи 1976 йилда ташкил топган. Ноёб арчазор майдонларни, ўрмонзорларни сақлаб қолиш, кўпайтириш, қўриқлаш мақсадида ташкил қилинган боғнинг умумий майдони 23 775 гектар бўлиб, шунинг қарийб 13 минг гектари ўрмонзор билан қопланган. Ўрмонларнинг асосий қисмини юқори тоғ зонасидаги арчазорлар ташкил этади. Ўрмонзорларда муҳим хўжалик аҳамиятига эга бўлган доривор ўсимликлар ўсади. Ҳозирги кунда абиотик ва инсон омилларининг кучайиши ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда.

    Бу каби муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар биохилма-хиллигини ўрганиш, уларнинг ҳозирги ҳолатини баҳолаш ҳамда келажакдаги ҳолатини башорат қилиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.

    Фото: ЎзРФА

    Фото: ЎзРФА

    Шу сабабли Фанлар академияси олимлари Зомин миллий табиат боғи ҳудудидаги ўсимликларда тарқалган касаллик қўзғатувчи патоген замбуруғларни аниқлаш, ўсимликларнинг ҳозирги ҳолати, уларда тарқалган касаллик турлари ва касалланиш даражасини баҳолаш бўйича микологик тадқиқотлар олиб бормоқда.

    Аниқланишича, Англия, Германия, Швеция, Дания каби Европа давлатларидаги игна ва кенг баргли ўрмонларда кўплаб хавфли патоген замбуруғларнинг кескин тарқалиб кетиши натижасида бир неча минг гектарли Ulmus, Quercus, Pinus, Fraxinus, Fagus каби ўрмонлар дарахтлари зарарланган ва ҳатто қуриб қолган. Бунинг натижасида ушбу давлатларнинг миллионлаб доллар зарар кўрганлиги қайд этилган.

    Республика ўрмон хўжаликларида, шунингдек, Зомин миллий табиат боғи ҳудудидаги ўсимликларда касаллик қўзғатувчи замбуруғлар таъсирининг ошиши ҳамда ўсимликларнинг фитосанитар ҳолатининг ёмонлашиб бораётганлиги кузатилмоқда. Натижада, улар табобат ва фармацевтика соҳаларида фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келиб қоляпти. Бу ҳолат иқтисодий жиҳатдан ҳам катта зарар келтиради.

    Зомин миллий табиат боғида дала тадқиқотлари олиб борилди натижада ўсимликларда касаллик қўзғатувчи 104 та патоген замбуруғ аниқланди. Булар орасида дўлананинг занг касаллиги, зиркнинг занг ва септориоз касалликлари, ирғай, учқат ва наъматакнинг занг касалликлари бор.

    Бу каби замбуруғли касалликлар нафақат Зомин миллий табиат боғи, балки республиканинг бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларида ҳам кузатилган. Патоген замбуруғларни инвентаризация қилиш, касаллик ўчоқларини аниқлаш бутун мамлакат табиатини асраш учун аҳамиятли ишдир. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси Ўзбекистоннинг табиий бойлигидир. Тилга олинган муаммолар табиий ўрмонларни, фармацевтика саноатининг муҳим хом ашё базаси бўлган доривор ўсимликларнинг йўқолишига олиб келади.

    М. Иминова, И. Мустафаев, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти Микология ва альгология лабораторияси

    25.09.2019, 18:58   Изоҳ (0)   68570
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда юқори синф ўқувчиларининг таълим дастурини ихтиёрий танлашига рухсат берилиши мумкин

    20.09.2019, 15:25

    Ўзбекистон ОТМларига 1000 та энг яхши университет рейтингидан жой топилмади

    19.09.2019, 20:43

    Ўрта Осиёнинг ўн минг йиллик тарихига оид янги фактлар аниқланди. Кашфиётга ўзбек олимлари ҳам ҳисса қўшди

    10.09.2019, 18:45

    Одам иммун танқислиги вирусидан (ОИВ) ҳимояланишнинг янги усули топилди

    09.09.2019, 10:12

    Россиялик биолог геномни таҳрирлаш тажрибасида иштирок этадиган кўнгиллиларни топди

    06.09.2019, 09:28

    Олимлар қадимги одамнинг юз кўринишини тиклади

    29.08.2019, 10:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.