Халқаро олимлар гуруҳи одам иммун танқислиги вирусидан (ОИВ) ҳимояланишнинг янги усулини топди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, паразит шистосома личинкалари инсон Т-лимфоцитларига ОИВ вируси юқишини блокировка қилади.
Олимлар ушбу паразитлар тухумидан дори тайёрлашга муваффақ бўлди. Мазкур дори воситаси ёрдамида одамнинг дендрит ҳужайралари вирусга қарши 80 фоиздан ортиқроққа бардошли бўлган.