Туркия Ўзбекистондаги олтин конларини ишлаб чиқиш ҳақидаги келишув доирасида август ойида ҳаводан геофизик разведкани олиб борди. Бу ҳақда мамлакат энергетика ва табиий ресурслар вазири Фотиҳ Донмез маълум қилди, дея хабар беради Spot.
«Ўзимизга ажратилган 576 квадрат километр майдонга эга участкада ҳаводан геофизик разведкани олиб бордик. Жамоамиз уларни қисқа муддатда кўриб чиқади ва бурғулаш ишларига киришади», — деди Донмез.
Донмез Ўзбекистон олтин конлари бўйича дунёда тўртинчи ўринни эгаллаши, Туркия эса бу соҳада катта тажрибага эга эканлигини эслатиб ўтди.
«Биз Ўзбекистоннинг табиий бойликлари унинг тараққиётига хизмат қилиши учун барча имкониятларни ишга соламиз, — деди Туркия вазири.
Маълумот учун, Ўзбекистон Туркия фойдали қазилмалар разведкаси билан шуғулланган Судандан кейинги дунёдаги иккинчи давлат бўлди.
Изоҳ (0)