• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олмазор «замҳокими»нинг журналистларга ташланиши «касб этикасига тўлиқ мос» деб топилди. Прокуратура унга нисбатан жиноят иши қўзғатишни рад этди

    Олмазор туман ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов 14 август куни «Kun.uz» ходимларига таҳдид қилган эди. Орадан бир кун ўтиб Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан Ваҳобовнинг видеоинтервьюси эълон қилинди ва унда ҳоким ўринбосари «Kun.uz» мухбири Раҳматилла Исроилов муқаддам ундан тамагирлик йўли билан ер талаб қилгани ва бунинг эвазига катта миқдорда пора таклиф этгани ҳақидаги даъвони илгари сурган эди.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Абдурасул Ваҳобовнинг мазкур даъвосидан сўнг «Kun.uz» зудлик билан ўз ички суриштирувини ўтказган, мухбир Раҳматилла Исроилов ўзига нисбатан ҳоким ўринбосари Ваҳобов илгари сураётган айбловларни рад этган эди. Шунингдек, Раҳматилла Исроилов ўзига нисбатан оғир жиноят содир этишда айблаб туҳмат қилгани учун Олмазор туман ҳокими ўринбосарига нисбатан қонуний чора кўришни сўраб, Президент виртуал қабулхонаси орқали Бош прокуратурага шикоят йўллаганди.

    Кейинроқ мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётгани, ушбу текшириш жараёнлари эса Бош прокуратура томонидан назоратга олингани маълум қилинди. Маълум бўлишича, 11 сентябрь куни мазкур терговга қадар текшириш ҳаракатлари ниҳоясига етказилган ва Абдурасул Ваҳобовнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

    Қарорда таъкидланишича, Олмазор туман ҳокимлиги томонидан ҳоким ўринбосари Абдурасул Ваҳобовнинг хатти-ҳаракатлари қонунийлиги юзасидан ўтказилган хизмат текшируви хулосасига кўра, у касб этикаси ва хизмат лавозими мажбуриятларига тўлиқ риоя қилган.

    Мавзуга доир: Кун фотоси: Жаҳонгир Ортиқхўжаев Олмазор туман ҳокимига танбеҳ бермоқда

    Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари»нинг 12-бандида давлат хизматчилари хушмуомала, илтифотли, одобли, эътиборли, фуқаролар ва ҳамкасблари билан муносабатда сабр-тоқатли бўлиши, уларни ҳурмат қилиши шартлиги, давлат хизматчилари ўзига бўйсунувчиларга ва фуқароларга нисбатан қўполлик қилмаслиги, одамларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситмаслиги, уларга асоссиз психологик ва жисмоний таъсир кўрсатиш ҳолатларига йўл қўймаслиги лозимлиги белгилаб қўйилган.

    Вазирлар Маҳкамасининг юқорида айтилган қарорининг 4-бандида одоб-ахлоқ қоидалари нормаларининг бузилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ интизомий ёки бошқача жавобгарликка тортиш учун асос бўлиб ҳисобланиши мумкин.

    Бироқ «Kun.uz» мухбирларига нисбатан содир этилган ҳоким ўринбосари Абдурасул Ваҳобовнинг видеолавҳаларга муҳрланган хатти-ҳаракатлари касб этикаси ва хизмат лавозими мажбуриятларига тўлиқ риоя қилинган, дея топилгани бизни ҳайрон қолдирди.

    Аммо энг муҳими бу эмас. Гап шундаки, 11 сентябрь куни шаҳар прокурори ўринбосари А.Пўлатов тасдиқлаган жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарорда Абдурасул Ваҳобовнинг фақат ҳокимият биносида «Kun.uz» мухбирларига тажовузи бўйича ҳуқуқий баҳо берилган ва ҳоким ўринбосарининг ушбу ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ, дея топилган.

    Аммо Абдурасул Ваҳобовнинг видеомурожаатидаги мухбир Раҳматилла Исроилов муқаддам ундан тамагирлик йўли билан ер талаб қилгани ва бунинг эвазига катта миқдорда пора таклиф қилгани ҳақидаги масала ҳамда мухбир Раҳматилла Исроиловнинг ҳоким ўринбосари Абдурасул Ваҳобов унга туҳмат қилаётгани ҳақидаги Бош прокурор номига йўллаган мурожаати бўйича лом-мим дейилмаган. Ахир «Kun.uz» мухбири Раҳматилла Исроиловнинг Бош прокурорга йўллаган мурожаатининг асосий мазмуни айнан туман ҳокими ўринбосари унга оммавий ахборот воситалари орқали оғир жиноятни содир этишда туҳмат қилаётгани ҳақида эди-ку?

    Масаланинг яна бир эътиборли жиҳати — Раҳматилла Исроиловнинг мурожаати Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ўрганилган бўлса-да, унинг натижалари ҳақидаги жавоб хати Олмазор туман прокуратураси томонидан берилган.

    «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонуннинг 27-моддаси 5-қисмига кўра жавоблар мурожаатда кўрсатилган ҳар бир масала бўйича важларни инкор этувчи ёки тасдиқловчи аниқ асосларни (заруратга қараб қонун ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда) ўз ичига олган бўлиши керак.

    Қабул қилинган қарор ва мухбир Раҳматилла Исроиловга берилган жавоб хатида номувофиқликлар мавжудлиги, мурожаатдаги важлар мазмунан кўриб чиқилмагани боис мазкур масала Бош прокуратура томонидан қайта кўриб чиқилса ва очиқ қолаётган қатор саволларга ойдинлик киритилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

    «Kun.uz»нинг баёнотидан

    Мавзуга доир: «Kun.uz» ходимларига ташланган Олмазор тумани ҳокими ўринбосари иштирокидаги янги видео тарқалди

    25.09.2019, 16:28   Изоҳ (0)   37444
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Сурхонгеология» давлат корхонаси ташкил этилди

    25.09.2019, 16:16

    Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси вафот этди

    25.09.2019, 15:59

    Шавкат Мирзиёев ҚҚС ставкасини 20 фоиздан 15 фоизга тушириш тўғрисидаги фармонни имзолади

    25.09.2019, 15:38

    Ўзбекистонда саксовулларнинг кўп кесилаётганига газ таъминотидаги узилишлар сабаб қилиб кўрсатилди

    25.09.2019, 15:11

    Бўкада молхона ёниб кетди. Жароҳатланганлар ва қурбонлар йўқ

    25.09.2019, 14:39

    Тошкентда Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасида музокаралар бўлиб ўтмоқда

    25.09.2019, 14:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Насия бозорини давлат томонидан тартибга солиш режалаштирилган” — Тимур Ишметов

    Иқтисодиёт | 29 июн, 22:30

    Суперлига. “Бухоро” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 29 июн, 22:15

    Эрон МАГАТЭ раҳбари учун ядровий объектларга киришни ёпди

    Дунё | 29 июн, 22:00

    Роберто Баджонинг ноаниқ зарбаси, Месси ва Суареснинг кутилмаган юриши. Футболдаги пенальти қоидаси ҳақида

    Футбол | 29 июн, 21:42

    “Комадаги Олий Мажлисни тирилтириш керак” — Ҳамид Содиқ давлатнинг ташқи босимларга дош беришида парламент ўрни муҳимлигини айтди

    Ўзбекистон | 29 июн, 21:25

    Суперлига. “Бунёдкор” драматик ўйинда “Сўғдиёна” устидан ғалаба қозонди

    Спорт | 29 июн, 21:17

    Буюк Британия портида 2,4 тонна кокаин аниқланди

    Дунё | 29 июн, 20:35

    Танзанияда автобуслар ёниб кетиши сабаб 38 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 29 июн, 19:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.