«Дарё» ўтиб бораётган ҳафтанинг қизғин баҳсларга сабаб бўлган твитларини диққатингизга ҳавола этади.
«Грета бор-йўғи 16 ёшда, аммо у ҳозирги кунда сайёрамизнинг энг асосий ҳимоячиларидан бири. Ўз тенгқурлари иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ оғир юкни кўтаришини тушунгани ҳолда бу борада реал ҳаракатларга ундашдан қўрқмаётир. Унда Обама фондининг келажаги мужассам: келажак ана шундай етакчи ёшлар билан яратилади», – Барак Обама, АҚШнинг собиқ президенти.
https://twitter.com/BarackObama/status/1174056583610949632
«Россия 27 мамлакатдаги сайловларга аралашгани ҳақида биламиз; жумладан, 2012 йилда Обама ғалаба қозонган сайловга ҳам. Бироқ Обама даврида ФҚБ ва Адлия вазирлиги Трампнинг сайловолди кампаниясини Россиянинг сайловга аралашувининг эҳтимолий хавфидан ҳимоя қила олмаган эди. Конгресс бу қандай содир бўлганини аниқлаши керак», – Кен Бак, республикачи конгрессмен.
https://twitter.com/RepKenBuck/status/1174079232101814273
«Украина ҳеч қачон Штайнмайер формуласига розилик бермаган. Штайнмайер сайлов ўтганидан сўнг дарҳол ўз-ўзини бошқариш ҳақидаги маҳаллий қонун кучга киришини таклиф қилди. Бошқа сўз йўқ. Қолгани – айёрлик, Путин формулировкасининг Штайнмайерча изоҳи бўлди», – Пётр Порошенко, Украинанинг собиқ президенти.
https://twitter.com/poroshenko/status/1174423416050475008
«Саудия Арабистони нефть қувурларига ҳужум борасида валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон билан учрашдим. АҚШ Саудия Арабистони тарафида ва унинг ҳимояланиш ҳуқуларини қўллаб-қувватлайди. Эрон режимининг таҳдидли ҳаракатига йўл қўйиб бўлмайди», – Майк Помпео, АҚШ давлат котиби.
https://twitter.com/SecPompeo/status/1174451339042144256
«Брюссель диктатининг аянчли аҳволи (британиялик Европа Иттифоқи байроғини ёқишга уринмоқда, аммо Европа Иттифоқининг енгил алангаланувчи моддалар ҳақидаги тартиб қоидалари туфайли уддасидан чиқа олмаяпти, видеога жавоб сифатида берилган изоҳ)», – Радослав Сикорский, полшалик сиёсатчи, собиқ ички ишлар вазири.
https://twitter.com/radeksikorski/status/1174247819185676288
«Владимир Путин Африкада қитъасидаги масалаларда АҚШни мағлуб этаётган бир вазиятда Дональд Трамп жуда тезлик ва бефарқлик билан мазкур қитъадаги ҳамкорлари ва таъсирини йўқотмоқда. Россия бутун минтақада хавфсизлик масаласида шартномаларга эришиш учун қатъият билан ҳаракат қилмоқда», – Жулия Дэвис, The Washington Post журналисти.
https://twitter.com/JuliaDavisNews/status/1174329562769035264
«Мамлакатлар бўйича чекувчи эркаклар фоизи:
Индонезия – 76 фоиз;
Россия – 58 фоиз;
Миср – 50 фоиз;
Хитой – 48 фоиз;
Бангладеш – 45 фоиз;
Малайзия – 42 фоиз;
Туркия – 41 фоиз;
Жанубий Корея – 41 фоиз;
Покистон – 37 фоиз;
Франция – 36 фоиз;
Исроил – 35 фоиз;
Япония – 34 фоиз;
Германия – 33 фоиз», – The Spectator Index ахборот манбаси, иқтисодиёт, сиёсатшунослик ва спорт борасида турли рейтинглар тайёрловчи.
https://twitter.com/spectatorindex/status/1174933710162018304
«Россия хорижий давлат талабаларини қабул қилиш бўйича Франция ва Германия билан бир даражада турар экан, бу Россия олий таълим тизими яхши аҳволда эканидан далолат», – Жак Сапир, француз иқтисодиётчиси.
https://twitter.com/russeurope/status/1176030739109949443
«Гарчи вазият жуда ҳам яхши бўлмаса-да, сайёра азоб чекаётган бўлса-да, имкониятлар дарвозалари ҳали ёпилгани йўқ. Келинглар, у ёпилишига йўл қўймайлик. Келинглар, қатъиятимиз билан дарвозаларни янада кенгроқ очилиш учун ҳаракат қилайлик», – Рим папаси Франсискнинг иқлим масалалари бўйича БМТ саммитига юборган мурожаати.
https://twitter.com/UN/status/1176241577389199360
«Одамлар азоб чекяпти. Одамлар ҳалок бўляпти. Бутун экотизим абгор бўляпти. Биз қирилиб кетиш хавфи остидамиз. Сизнинг тилларингизда эса пул ва абадий иқтисодий ўсиш борасидаги эртаклар. Қандай журъат қила оласиз!» – Грета Тунберг, БМТ саммитидаги нутқидан.
https://twitter.com/GretaThunberg/status/1176152717275947009
Изоҳ (0)