Индонезиянинг Папуа провинциясидаги намойишлар вақтида 27 нафар одам ҳалок бўлди. Яраланганлар сони 77 нафарни ташкил қилади. 23 нафар одам Ваменда, бир нафар ҳарбий ҳамда учта талаба Жайпурда ҳалок бўлган. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Папуа ҳамда Ғарбий Папуадаги намойиш ҳаракатлари августдан бери давом этиб келмоқда. 23 сентябрь, душанба куни папуалик талабаларнинг бошқа вилоятларда таҳқирланиш ҳолатлари кузатилгани сабаб Папуадаги намойишлар яна бошланиб кетди. Вамендаги норозилик иштирокчилари савдо нуқталари ва маъмурий биноларга ўт қўйди. Жайпурда эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари билан тўқнашув кузатилди. У ерда ҳибсга олинганларнинг сони 300 нафарни ташкил этади.
Полициянинг расмий вакили Деди Прасетионинг сўзларига кўра, ушбу намойишлар БМТ Бош ассамблеясидаги иштирокчилар эътиборини тортиш учун амалга оширилган.
Изоҳ (0)