Беларусь президентининг тажриба майдонларида йиғим-терим мавсуми давом этмоқда. Бу ҳақда мазкур давлат раҳбари матбуот хизмати маълум қилди.
Александр Лукашенко соҳадаги сўнгги тенденциялардан хабардор бўлиш, технологиялар ва янги навларни синаб кўриш учун шахсан ўзи тажрибалар ўтказмоқда. Шундан сўнг ишланмаларнинг энг муваффақиятлилари амалиётга татбиқ этилади.
«2019 йилда полиз маҳсулотлари уруғи тўғридан-тўғри Ўзбекистондан келтирилди. Беларусь етакчиси илтимосига кўра унинг ҳамкасби ва дўсти Шавкат Мирзиёев ўзбек қовунларининг энг яхши уруғларини юборди. Беларусь президенти иссиқхонасида бир неча кун мобайнида ҳосил йиғиб олинди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Лукашенко, гарчи масофадан бўлса ҳам, Беларусь ва Тожикистон дўстлик боғини эътибор билан кузатиб бормоқда. Марказий Осиёдан Брест вилоятига 6 минг дона ўрик, олма, гилос кўчатлари ва узумнинг бир неча энг аъло навлари келтирилди.
Ҳозирда президент далаларида турли навдаги картошкаларни териб олиш ҳам оммавий равишда бошланди.
Изоҳ (0)