Хитойда журналистлар учун мамлакат раҳбари Си Цзинпиннинг мафкуравий ва ғоявий ижодини билишларига доир оммавий имтиҳон ўтказилади. Уларнинг профессионал аттестацияси имтиҳон натижаларига боғлиқ бўлади. Бу ҳақда South China Morning Post нашри маълум қилди.
Пекинда айрим давлат янгилик агентликларига бу ҳақда тегишли хабарнома етказилган. Уларга имтиҳон шу йил олдинроқ ишга туширилган махсус дастур орқали ўтказилиши маълум қилинган. Журналистлар бу дастурда рўйхатдан ўтиши керак бўлади.
Имтиҳонда мамлакат бўйлаб минглаб репортёрлар ва муҳаррирлар иштирок этади. Дастлаб Пекиндаги ўнлаб расмий нашрлар ходимлари синовдан ўтади.
Имтиҳон бир неча қисмдан иборат бўлади. Журналистлар, жумладан, Си Цзинпиннинг социализм ривожига бағишланган таълимоти ва тарғибот ҳақидаги фикрларига оид саволларга жавоб бериши керак бўлади.
Ушбу синовдан ўтиш журналистлик гувоҳномасини тасдиқлаш учун талаб этилади. Тестдан ўтолмаганлар уни қайта топшириши мумкин бўлади.
Изоҳ (0)