Олмаота вилояти полиция департаменти маҳаллий полиция хизмати бошлиғи Марат Куштибаев лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Бунга YouTube каналида полициячиларга нисбатан куракда турмайдиган ҳақоратлар ёғилган аудиоёзув жойлаштирилгани сабаб бўлди. Ёзув муаллифига кўра, маҳаллий полиция хизмати бошлиғи шу тариқа қўл остидагиларни танқид қилган.
Қозоғистон ИИВ ички хавфсизлик департаменти хизмат текшируви ўтказди ва якунда вазир Ерлан Тургумбаевнинг буйруғи билан Куштибаев вазифасидан озод этилди.
Олдинроқ вазир ўринбосари Махамбет Абисатов ҳам шундай вазиятга дуч келганди. YouTube’да унинг нафақат фотоси ва ҳақоратлардан иборат аудиоёзуви, балки «Исталган ‘разбор’да буни асослаб бераман» деган кўча гапи ҳам эшитилганди. Шундан кейин Абисатов ишдан олинди.
Изоҳ (0)