2020 йилдан бошлаб Приморье ўлкаси ҳудудида патентлар асосида ишловчи хорижлик ҳайдовчиларнинг транспорт соҳасида фаолият юритиши тақиқланиши мумкин. Вилоят ҳокими Олег Кожемяко шундай фармойишга имзо чекди, деб хабар бермоқда «Primorsky.ru»
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасини мувофиқлаштириш департаменти вакилларининг билдиришича, келаси йилдан патентлар асосида ишловчи хорижлик ҳайдовчиларни ишга жалб қилиш тўхтатилади.
Шу тариқа шаҳар ва шаҳарлараро қатнайдиган автобуслар, шунингдек, трамвайлар, троллейбуслар ва таксида хорижлик ҳайдовчиларнинг ишлаши тақиқланади.
Туристик ва экскурсия йўналишларида ижарага олинган автобусларда ишловчи ҳайдовчилар бундан мустасно, дейилади идора хабарида.
Ушбу фармойиш сабаб Приморье ўлкасида фаолиятини патент орқали юритаётган 300 дан ортиқ хорижлик ҳайдовчи, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари ҳам ишсиз қолиши мумкин.
Изоҳ (0)