Буюк Британияда 28 йиллик иш тажрибасига эга почтальон бир дақиқа кечиккани учун ишдан ҳайдалди. Жўнатманинг кечикишида ходимнинг айби бўлмаган, деб ёзади «Рен.тв».
Эшфорд шаҳрида яшовчи Роберт Локьер почта жўнатмасини банкга соат 13:00 га етказиши керак бўлган. У манзилга белгиланган вақтдан тўрт дақиқа аввал етиб келган. Аммо почтальон ичкарига кириш учун умумий навбатда туриб қолган ва посилка қабул қилиб олингани ҳақидаги қайд қоғозига банк ходими соат 13:01 деб ёзган.
Почтальон ишдан кетиши юзасидан тегишли тартибда шикоят қилган, аммо суд Локьер аввал маъмурий жазога тортилгани сабаб ишни унинг фойдасига ҳал қилмаган. Энди у касаба қўмитасининг бу борада кўмак беришига умид қилмоқда.
Изоҳ (0)