Россия полицияси Ўзбекистоннинг Ravon автомобилларидан фойдаланади. Бу ҳақда Ravon автомобилларининг Россиядаги савдоси қайта йўлга қўйилиши муносабати билан Москвада ташкил этилган Ravon дилерлари анжуманида маълум қилинган, дея хабар бермоқда «Podrobno.uz».

Фото: Президент матбуот хизмати

Тадбир давомида иштирокчиларга Москва шаҳар йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан фойдаланилаётган Ravon R4 (Cobalt) автомобили намойиш этилган. Бундан ташқари, меҳмонларда Ravon Racing пойга жамоаси вакиллари ва жамоанинг автомобиллари билан танишиш имкони ҳам бўлган.

«Ravon Россия бозорига яхши таниш учта модел — R4 (Cobalt), R2 (Spark) ва Nexia R3 билан қайтмоқда. Машиналар сотуви расмий дилерлик марказларида шу ойдаёқ бошланади, дилерлик тармоғини сезиларли кенгайтириш режалаштирилган», — дея маълум қилди «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати вакиллари.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати