Оҳангарон туманининг «Ойбулоқ» маҳалласидан ўтувчи «Гулистон—Бўка—Ангрен—Қўқон—Андижон—Ўш» йўлининг 126-километрида 15 сентябрь, якшанба куни соат тахминан 8:30 да Lacetti йўлдан четга чиқиб кетиб, икки пиёдани уриб юборган.
Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасидан хабар беришларича, ҳодиса оқибатида пиёдалар — Бўка туманида яшовчи 36 ёшли Ў.А. ҳодиса жойида, 34 ёшли Ш.Н. эса кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, касалхонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Lacetti ҳайдовчиси — Хўжаобод туманида яшовчи 24 ёшли Р.Р.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)