Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг ярим финал жанглари 20 сентябрь, жума куни ўтказилди.
Ўзбекистон шарафини -81 кг вазн тоифасида ҳимоя қилган Дилшодбек Рўзметов ярим финал жангида англиялик Бенжамин Уиттакерга қарши рингга кўтарилди. Ҳакамлар уч раунд якунига кўра, Дилшодбекнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабасини қайд этди.
Аввалроқ ўзбекистонлик икки боксчи Шаҳобиддин Зоиров ҳамда Миразиз Мирзаҳалилов финалга чиққани, шунингдек, Бобоусмон Ботуровнинг ўз юришини ярим финалда тўхтатиб, бронза медалини қўлга киритгани ҳақида хабар берилганди.
Жанг видеосини «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’да томоша қилишингиз мумкин.
Изоҳ (0)