Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг ярим финал жанглари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон шарафини -57 кг вазн тоифасида ҳимоя қилаётган Миразизбек Мирзаҳалилов ярим финал жангида мўғулистонлик Эрденебат Цендбаатарга қарши рингга кўтарилди. Ҳакамлар уч раунд якунига кўра, Миразизбекнинг ғалабасини қайд этди.
Шу тариқа ўзбекистонлик иккинчи боксчи финал йўлланмасига эга чиқди. Аввалроқ -52 кг вазн тоифаси Шаҳобиддин Зоиров ҳам финалга чиққани ҳақида хабар берилганди.
Жанг видеосини «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’да томоша қилишингиз мумкин.
Изоҳ (0)