20 сентябрь, жума куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг ярим финал баҳсларига старт берилади.
Мазкур босқичга қадар Ўзбекистон терма жамоасининг беш нафар аъзоси етиб келди. Кундузги дастурда Шаҳобиддин Зоиров ўз жангини ўтказса, қолган барча ўзбекистонлик боксчилар кечки дастурда рингга чиқади.
- -52 кг: Шаҳобиддин Зоиров — Билал Беннама (Франция) (Бошланиш вақти — 15:00)
- -57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов — Эрденебат Цендбаатар (Мўғулистон) (19:15)
- -69 кг: Бобоусмон Батуров — Пет Маккормак (Англия) (19:45)
- -81 кг: Дилшодбек Рўзметов — Бенжамин Уиттакер (Англия) (20:15)
- +91 кг: Баҳодир Жалолов — Максим Бабанин (Россия) (20:45)
Янада кўпроқ бокс ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)