• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Парижда тиз чўктирилган «Реал», Мадридда ғалабани бой берган «Ювентус». Чемпионлар Лигасида тур тафсилотлари

    Миллионлаб мухлислар интиқиб кутган футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг 2019/20 йилги мавсумига ҳам старт берилди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    18 сентябрь, чоршанба куни 1-тур ўйинларига якун ясалди. «Дарё» эса одатдагидек тур тафсилотларини бир саҳифага жойлади.

    «А» гуруҳи

    «Брюгге»—«Галатасарой»

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    Анча йиллик танаффусдан сўнг евроаренага қайтган «Брюгге» мусобақанинг илк турини ёзги трансферлар вақтида яхшигина кучайиб олган «Галатасарой»га қарши майдонга тушди. Томонлар ҳар қанча ҳаракат қилмасин, мухлислар ушбу учрашувда гол кўриш бахтига муяссар бўлмади. Шу тариқа турк клубини ошно тутган Радамель Фалькао Чемпионлар Лигаси илк турини дуранг билан бошлади.

    ПСЖ — «Реал Мадрид» 3:0

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    1-турнинг сўзсиз марказий учрашувларидан бири Парижда бўлиб ўтди. Унда мезбон ПСЖ мусобақа рекордчиси Зинедин Зидан бошлиқ «Реал»ни қабул қилди. Ўйиндан олдин Неймар, Кавани, Мбаппесиз қолган ПСЖнинг «Қироллик клуби»га қарши баҳсда анча қийналиши тахмин қилинганди. Бироқ тахминлар ўзини умуман оқламади. Учрашувнинг 14 ҳамда 33-дақиқаларида Анхел Ди Мария собиқ жамоаси дарвозасига бир-биридан чиройли иккита гол уришга эришган бўлса, ўйинга якуний нуқтани сўнгги дақиқаларда Тома Менье қўйди. Қайд этиш жоиз, Зидан шогирдлари ПСЖга қарши ўйинда дарвоза томон 1 та ҳам аниқ зарба бера олмади. Бундай ҳолат «Реал» билан Чемпионлар Лигасида 167 та ўйиндан бери содир бўлмаганди. Аммо таъкидлаш керак, Мадрид футболчилари баҳсда иккита гол урди. Аввалига Бэйлнинг голи тўп қўл билан ўйналди деб топилиб VAR ёрдамида бекор қилинган бўлса, сўнгра Бенземанинг голи Лукас Васкеснинг ҳаракати сабаб ҳисобга олинмади. Аммо ПСЖ шу куни Неймар, Кавани ва Мбаппесиз ҳам яхши ўйнай олиши, энг асосийси ғалаба қозониши мумкинлигини футбол жамоатчилигига кўрсата олди. «Реал»нинг нурсиз ўйини эса ҳали Зинедин Зидан олдида кўплаб ишлар кутиб турганини кўрсатди.

    «Б» гуруҳи

    «Олимпиакос»—«Тоттенҳэм» 2:2

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Турнинг энг қизиқарли учрашувларидан бири Грецияда бўлиб ўтди. Мусобақанинг амалдаги вице-чемпиони «Тоттенҳэм» «Олимпиакос» майдонига сафар қилиб, ғалабани қўлдан чиқарди. Почеттино шогирдлари биринчи бўлимнинг 4 дақиқаси ичида Ҳарри Кейн ҳамда Лукас Моуранинг голлари эвазига 2 та тўп фарқи билан олдинга чиқиб олди. Аммо мезбонлар 44-дақиқада Даниэль Поденсе ҳамда 54-дақиқада Матье Вальбуэналарнинг голлари эвазига мувозанатни тиклади. Шу ҳисоб ўйин сўнгига қадар ўзгармай қолди. «Шпорлар» эса мавсумда учинчи бор ҳисобда олдинда бориб, ғалабани бой берди.

    «Бавария»—«Црвена Звезда»

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Нико Ковач бошчилигидаги «Бавария» 1-турни Сербиянинг «Црвена Звезда» жамоасига қарши ўтказди. Мюнхенда бўлиб ўтган баҳс мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунлади. Биринчи бўлимда Кингсли Коман Борян қўриқлаётган дарвозани ишғол қилган бўлса, Роберт Левандовски ҳамда Томас Мюллер иккинчи бўлимнинг сўнгги 10 дақиқасида биттадан гол уришга эришди. Шу куни мюнхенликлар сафида ёзги трансферлар вақтида ижарага олинган Иван Перишич ҳамда Филиппе Коутиньолар клуб билан Чемпионлар Лигасидаги дебютини ўтказди.

    «C» гуруҳи

    «Шахтёр»—«Манчестер Сити»

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Премьер Лиганинг 5-турида «Норвич»дан тарсаки қабул қилиб олган «Манчестер Сити» евромавсумни эски таниши «Шахтёр»га қарши ўйин билан бошлади. Учрашувда ҳисоб 24-дақиқада Рияд Маҳрез томонидан очилди. Иккинчи гол эса Илкай Гундўғон томонидан 38-дақиқада киритилди. Ўйинга якуний нуқтани қўйиш эса 76-дақиқада бразилиялик ҳужумчи Габи Жезусга насиб этди. Қайд этиш жоиз, ушбу жамоалар мазкур мусобақа доирасида бешинчи бор тўқнаш келди. Бу ўйинларда «Сити» украинлар дарвозасини жами 15 марта ишғол қилишга эришди.

    «Динамо Загреб»—«Аталанта»

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Гуруҳдаги иккинчи йўлланма учун курашиши тахмин қилинган «Аталанта» клуби Загребга сафар қилиб, кутилмаган натижа билан ортга қайтишга мажбур бўлди. Шу куни мезбонлар «Динамо» жамоаси «Аталанта»дан ҳар жабҳада устулик қилди. Ва буни улар ҳисобда ҳам акс эттиришга эришди. Аввалига Марин Леовац 10-дақиқада «Динамо»нинг ўйиндаги илк голини урди. Беллашувнинг 31, 42 ҳамда 68-дақиқаларида мусобақадаги дебютини ўтказаётган Мислав Оршич учта гол уриб, ҳет-трикка эришди. Шу тариқа Загреб клуби мусобақани йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади.

    «Д» гуруҳи

    «Байер»—«Локомотив»

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Қуръадан сўнг мазкур гуруҳ аутсайдерлари сифатида эътироф этилган Леверкузеннинг «Байер» ҳамда Москванинг «Локомотив» клублари 1-турда ўзара тўқнашди. Ўйиндан олдин немислар фаворит сифатида эътироф этилганди. Бироқ ўйин бунинг тамоман аксини тақдим этди. Москваликлар биринчи бўлимдаёқ ўйин тақдирини ҳал этди. Аввалига 16-дақиқада Гжегож Криховяк ўз номини таблога ёздириб қўйган ҳолда «Локо»ни олға бошлади. Орадан 9 дақиқа ўтиб, москваликларнинг германиялик футболчиси Бенедикт Ҳеведес автогол соҳибига айланди. «Темирйўлчилар»га ғалаба келтирган голга эса 37-дақиқада Димитрий Баринов муаллифлик қилди. Шу тариқа Юрий Сёмин жамоаси илк турни сенсацион ғалаба билан бошлади.

    «Атлетико»—«Ювентус»

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Турнинг яна бир марказий беллашуви Мадриддаги «Ванда Metropolitanо» стадионида кечди. Унда мусобақанинг ўтган мавсумида нимчорак финалда тўқнаш келган эски танишлар: «Атлетико» ҳамда «Ювентус» ўзаро тўқнашди. Биринчи бўлимда мухлислар гол кўрмади. Иккинчи бўлим аввалида Хуан Куадрадо ўзининг аниқ ва чиройли зарбаси билан Турин клубини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 65-дақиқада эса Роналду—Сандро комбинациясини Блез Матюиди гол билан якунлашга эришди. Шундан сўнг гол уриш навбати мадридликларга келди. Аввалига 70-дақиқада Стефан Савич боши билан Шесни дарвозасини ишғол қилган бўлса, ўйиннинг сўнгги дақиқалари худди шундай ишни захирадан баҳсга қўшилган Эктор Эррера ҳам уддалади. Натижада томонлар 2:2 ҳисобидаги жанговар дурангга имзо чекди.

    ЙЧЛ

    1-тур баҳслари

    18 сентябрь, чоршанба

    «А» гуруҳи

    «Брюгге»—«Галатасарой» 0:0

    ПСЖ—«Реал Мадрид» 3:0

    Голлар: 1:0 — 14 Ди Мария, 2:0 — 33 Ди Мария, 3:0 — 90 Менье

    «Б» гуруҳи

    «Олимпиакос»—«Тоттенҳэм» 2:2

    Голлар: 0:1 — 26, пенальти Кейн, 0:2 — 30 Лукас Моура, 1:2 — 44 Поденсе, 2:2 — 54, пенальти Вальбуэна

    «Бавария»—«Црвена Звезда» 3:0

    Голлар: 1:0 — 34 Коман, 2:0 — 80 Левандовски, 3:0 — 90 Мюллер

    «C» гуруҳи

    «Шахтёр»—«Манчестер Сити» 0:3

    Голлар: 0:1 — 24 Маҳрез, 0:2 — 38 Гундўғон, 0:3 — 76 Габриэль Жезус

    «Динамо Загреб»—«Аталанта» 4:0

    Голлар: 1:0 — 10 Леовац, 2:0 — 31 Оршич, 3:0 — 42 Оршич, 4:0 — 68 Оршич

    «Д» гуруҳи

    «Атлетико Мадрид»—«Ювентус» 2:2

    Голлар: 0:1 — 48 Куадрадо, 0:2 — 65 Матюиди, 1:2 — 70 Савич, 2:2 — 90 Эррера

    «Байер»—«Локомотив М» 1:2

    Голлар: 0:1 — 16 Криховяк, 1:1 — 25, автогол Ҳеведес, 1:2 — 37 Баринов

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    19.09.2019, 23:58   Изоҳ (0)   21361
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дортмундда юта олмаган «Барселона», амалдаги чемпионнинг мағлубияти ва омадсиз «Челси». ЕЧЛда тур тафсилотлари

    19.09.2019, 22:59

    2022 йилги Пекин Олимпиадасининг маскоти эълон қилинди. У Бин Двэнь Двэнь номли Панда (видео)

    19.09.2019, 16:59

    Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 4 поғона пастлади

    19.09.2019, 15:41

    Баҳодир Жалолов рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратиб, Жаҳон чемпионати ярим финалига йўлланмани қўлга киритди.

    18.09.2019, 21:08

    Яна икки нафар ўзбекистонлик боксчи Жаҳон чемпионати ярим финалига чиқди

    18.09.2019, 20:50

    Бокс. Миразизбек Мирзаҳалилов ҳам Жаҳон чемпионати ярим финалига чиқди

    18.09.2019, 20:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой компанияси Сурхондарёда автомобиль заводи қуришни таклиф қилди

    Ўзбекистон | 18 май, 17:25

    “Манчестер Сити” иккита футболчи учун салкам 185 миллион евро сарфлашга тайёр

    Спорт | 18 май, 16:56

    Рианна уч йил деганда янги қўшиқ чиқарди

    Лайфстайл | 18 май, 16:56

    Ғазода ҲАМАС раҳбарининг жасади топилди — ОАВ

    Дунё | 18 май, 16:26

    Макияжни янада чиройли ва узоқ туришига ёрдам берадиган 10 та гўзаллик сирлари

    Лайфстайл | 18 май, 15:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.