2019 йил ёзида Грузияга Россиядан 519,2 минг нафар турист келди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Грузия туризм миллий маъмуриятига кўра, бу кўрсаткич 2018 йил июнь-август ойларига қараганда 1,1 фоизга кўп.
Россиялик сайёҳлар сони июнда ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 30,8 фоизга ошган, июлда эса 7,6, августда 8,5 фоизга камайган.
Эслатиб ўтамиз, икки давлат ўртасидаги муносабатлар жорий йил июнь ойи охирида Россия делегациясининг Грузия парламентига ташрифи туфайли Тбилисида норозилик намойишлари бўлиб ўтганидан сўнг таранглашди. Россия 8 июлдан мамлакатлар ўртасидаги тўғридан-тўғри парвозларни тақиқлаб қўйди.
Изоҳ (0)