Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси Яманда ҳарбий операцияларни бошлади. Коалиция айрим ҳарбий объектларни яксон қилишни мўлжаллаган. Тахминларга кўра, ушбу объектлар террорчиларга тегишли, бироқ айнан қайси гуруҳга эканлигига ойдинлик киритилмади, деб хабар беради «Коммерсантъ».
Яманнинг Ал-Ҳудейда шаҳрида операция бошлангани ҳақида Турк ал-Малик коалицияси вакили маълум қилди. Масофадан туриб бошқарилувчи ва денгиз миналари ўрнатилган қайиқлар йиғиладиган тўртта объект йўқ қилинган. Ушбу объектлардан Қизил денгиз ва Адан қўлтиғини бирлаштириб турувчи Боб-ул-Мандаб бўғозидаги «юк ташиш ва халқаро савдога таҳдид соладиган жанговар ҳаракатлар ва террорчилик операциялари йўлида» фойдаланилган.
Таъкидланишича, ҳарбий операция хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўтказилган. Ҳарбийлар тинч аҳолидан ушбу объектларга яқинлашмасликни сўраган. Коалициянинг сўзларига кўра, зарба олдидан барча хавфсизлик чоралари кўрилган ва уларнинг ҳаракати «халқаро гуманитар ҳуқуқларга мос келади». Бироқ хусийлар ўз назорати остидаги «Ал-Масира» телеканали орқали маълум қилишича, коалиция аввалроқ келишилган тинчлик битимини бузган ҳолда зарба берган.
14 сентябрь куни яманлик исёнчиларнинг дронлари Саудия нефть объектларига сўнгги 10 йилдаги энг катта ҳужумни амалга оширган эди.
Изоҳ (0)