АҚШ Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва ташқи ишлар вазири Жавод Зарифга визалар тақдим этди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Энди мамлакат расмийлари Нью-Йоркда 24 сентябрь куни иш бошлайдиган БМТ бош ассамблеясида иштирок этиши мумкин.
Эрон ТИВ раҳбари Нью-Йоркка бугун, 20 сентябрь куни учиши айтилмоқда. У олдинроқ АҚШ Давлат департаментини БМТ делегатларига виза бериш мажбуриятидан бўйин товлашга уринишда айблаган эди.
АҚШ вице-президенти Майкл Пенс CNBC телеканалига интервьюсида Вашингтон БМТ бош ассамблеясида қатнашиш учун келадиган Эрон расмийларига визалар сони чекланишини билдирганди. Айнан кимлар виза олмаслиги мумкинлигига Пенс аниқлик киритмаган.
Изоҳ (0)