Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 17 сентябрдаги тегишли қарорига мувофиқ Улуғбек Аъзамов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.
Улуғбек Аъзамов 1981 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 2002 йилда Буюк Британиянинг Суррей университетини «Халқаро туризм менежменти ва меҳмондўстлик» йўналиши бўйича тамомлаган.
Тайинловга қадар Улуғбек Аъзамов Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келган.
Изоҳ (0)